Давлат грантлари 2022-йил учун 2-танлови
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
“Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:- соғлом фарзандларни дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма кассалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш;
- болалар, ёшлар, хотин-қизларни оммавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи анъаналарини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
- аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- давлат органлари билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш;
- маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- аҳолини турли юқумли касалликларга (ОИВ-инфекцияси, сил, безгак,онкологик касалликлари) чалиниш ҳолатларни олдини олишда тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/jamoatfondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 27 апрелдан 27 майигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39
Бош саҳифага қайтиш