Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЭЪЛОН

  • Qog'ozga chop etish


Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди

“ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва

 барқарорликни кенг тарғиб этиш”

мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 5-танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Аждодлар томонидан тўпланган тарихий, маданий меросларни асраб авайлаш, уни ўсиб келаётган авлод тарбияси зарурлиги борасидаги жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
  2. Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  3. Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини кучайтириш;
  4. Миллий маданий марказлар томонидан мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларини чоп этишга, халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
  5. Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари, қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликларни миллий ва хорижий ОАВ кенг ёритиш;
  6. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш;
  7. Миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш;
  8. Туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда маданий-тарихий жозибадорлигини кучайтириш;
  9. Туризмни ривожлантиришга муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини ташкил этишга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, янги иш ўринларини ташкил қилишга кўмаклашиш.инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;


Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайти ҳамда https://t.me/jamoatfondi  телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси; 

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабргача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

 Маълумот учун тел:  62 223 00 39





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya