Очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Қутлимуратова иштирокида вилоятда 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.Унда тегишли ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда вилоятимизда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги муҳим вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида мавзу юзасидан жамоатчилик вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар тингланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш