Очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачилов иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023 йил якунлари ва 2024 йилда белгиланган вазифалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.Унда тегишли ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда вилоятимизда 2023 йил давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш ва бошқа қатор амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги муҳим вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида мавзу юзасидан жамоатчилик вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар тингланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш