Click to listen highlighted text!
Бугунги кунда вилоятимизда янги қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарни ташкил қилиш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил январ-июн ойларида Хоразм вилоятида 108.2 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.

Файлни юклаб олиш: pii_stat_11_07_2021__aror.pdf [70,97 Kb] (Юклаб олишлар сони: 44)

Инвестицион лойиҳалар мамлакатда инвестицион жароёнларга таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт шароитлар мажмуасидир 

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 14-16 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган “Рақс сеҳри” халқаро анъанавий фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Рақс томоша қилганда, куй-қўшиқ тинглаганда инсон қалби завққа тўлади, ундан ором олади. Ўзбек мусиқа ва рақс санъати узоқ ва бой тарихга эга. Биргина Хоразм вилоятини олайлик. “Лазги” рақси жуда мафтункор бўлиб, мутахассисларнинг фикрича унинг 100 дан ортиқ турлари бор. Томошабинга завқ ва яхшилик улашадиган бу санъат йилдан-йилга сайқалланиб, бойиб бормоқда. 



Хоразм вилояти ҳокими в. б. Ф. Эрманов Белгия сенатори Алан Дестекс жаноблари билан учрашди. Ўзбекистон ва Белгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда туристик соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Белгия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган давр ичида сиёсий, дипломатик, маданий-гуманитар, савдо, инвестициявий ва юқори технология соҳаларида муносабатлар янада мустаҳкамланди.