Хоразм вилоятида 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан 2021 йилда вилоят бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Дастур доирасида жами 345,6 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан, Республика бюджетидан 169,4 млрд. сўм, маҳаллий бюджетдан 54,8 млрд. сўм, тармоқ корхоналари томонидан 24,3 млрд. сўм, аҳоли, тадбиркор ва ҳомийлар ҳисобидан 64,3 млрд. сўм ва банк кредитлари ҳисобидан 32,8 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиши белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунда барча манбалар ҳисобидан 356,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Дастур доирасида, 283,4 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ётқизилган ва 31,5 км йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилган ва бу ишларга 72,9 млрд.сўм;
202,3 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 7 та ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган ва бу ишларга 56,3 млрд.сўм;
56,9 км ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилган ва бу ишларга 427,6 млн.сўм;
195,6 км электр узатиш тармоғини қуриш ва таъмирлаш, 46 дона трансформаторларни янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилган ва бу ишларга 19,8 млрд.сўм;
33,5 км табиий газ тармоқларни тартибга келтирилиб сариқ рангга бўяш, 161 дона газ тақсимлаш пунктлари атрофини тартибга келтириб, таъмирлаш ва бўяш, аҳолига зарур 95 дона газ баллонлар тарқатиш ишлари бажарилган ва бу ишларга 350,3 млн. сўм;
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш бўйича 19 дона GPON технологияси жорий қилинди, 15 та базавий станцияларида қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, бу ишларга 1,7 млрд.сўм;
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш бўйича 10 та мактабгача таълим муассасаларига 27,0 млрд.сўм, 19 та умумтаълим мактабларига 44,3 млрд.сўм ва 8 та соғлиқни сақлаш объектларига 7,8 млрд. сўм маблағ йўналтирилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
22 та маҳалла биноси ҳамда 4 та маҳалла гузарларида қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилган, бу ишларга 6,4 млрд. сўм;
2 та жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилиб, ушбу автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилган ҳамда 28 та автобекатларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган, бу ишларга 1,5 млрд. сўм;
26 та чиқиндихона қурилиб, жойларга 88 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилди, бу ишлар учун 510,0 млн. сўм;
29,1 км пиёдалар йўлакчаси ҳамда 730 дона тунги кўча ёритиш тизимларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган ҳамда бу ишлар учун 9,6 млрд. сўм%;
14 та спорт майдончаси ҳамда 8 та болалар ўйин майдончаси ташкил қилинган ҳамда бу ишлар учун 500,0 млн. сўм;
8 280 та якка тартибдаги ва 41 та кўп квартирали уй-жойларда таъмирлаш ишлари бажарилган ва бу ишларга 78,8 млрд. сўм;
194 та бозор инфратузилмаси объектларида қурилиш ишлари бажарилган ҳамда ушбу ишларга 25,4 млрд. сўм маблағ сарфланган.
Бош саҳифага қайтиш