“Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирларининг 2021 йил якуни бўйича бажарилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 февралда 35қ-сон қарори қабул қилиниб, Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва унинг асосий йўналишлари ҳамда ундаги вазифа ва тадбирларни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги амалий чора-тадбирлари белгиланди.
Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 5 та бўлим, 165 та банддан иборат бўлиб, дастур чора-тадбирларининг ижросини таъминлаш учун 1 376,1 млрд. сўм ва 29,8 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Шундан, Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари 622,3 млрд. сўм, Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари 253,8 млрд. сўм, Тижорат банкларининг кредитлари 500,0 млрд. сўм ва Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам 29,8 млн. АҚШ.долларни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 13 февралида халқ депутатлари вилоят кенгашида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонининг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқармалар, гуруҳ раҳбарлари, идоралар бошқа ташкилотлар ҳамда шаҳарлар ва туманлардаги барча сектор раҳбарларининг халқ депутатлари ҳудудий Кенгашлари, фуқаролар йиғинлари ва аҳоли олдида Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ҳисобот бериши тизимини жорий қилиш тўғрисида топшириқ берилди.
Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини Хоразм вилоятида амалга ошириш бўйича Ҳудудий комиссияси комиссиясининг 2021 йил 16 февралда (Баён № 60 сонли № 4-741 16.03.2021й.) мажлиси ўтказилди.
Мазкур мажлис баёни билан Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасининг ижросини амалга ошириш бўйича вилоят ҳокимлигининг Мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳи таркиби ва Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасининг бажарилишини таҳлил этиш, мувофиқлаштириш ва унинг натижаларини Республика комиссиясига тақдим этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида Мониторинг-таҳлил кичик гуруҳлари таркиби ҳамда Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини амалга ошириш буйича назорат режалари, маълумотларни тақдим этиш тартиби, муддати ва ҳисоботлар шакли тасдиқланди.
Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган комплекс
чора-тадбирлар режасининг бажарилиши 2021 йилда ҳар ой якуни бўйича мунтазам равишда вилоят Ҳудудий комиссиясининг йиғилишларида ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессияларида муҳокама қилиниб борилди.
Йиғилишларда Давлат дастурини Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш учун масъул бўлган мутасадди идоралар, ташкилотлар ва бошқармалар раҳбарларига 2021 йил давомида амалга ошириладиган вазифалар ва топшириқлар берилиб борилди.
(2021 йил 22 апрель (Баён №187 сонли № 4-1909 22.04.2021й.) ва 2021 йил 24 май (Баён №231 сонли № 4-2404 24.05.2021й. ва 25 июнь (Баён №297 сонли № 4-2986 25.06.2021й.), 27 июль (Баён №344 сонли № 4-3544 27.07.2021й.) ва
25 август (Баён №396 сонли № 4-4105 25.08.2021й.), 24 сентябрь (Баён №421 сонли № 4-4572 24.09.2021й.) ҳамда 27 октябрь (Баён №482 сонли № 4-5130 27.10.2021й.) кунлари йиғилишларида ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 апрель (Сессия қарори №26-125 28.04.21й), 26 май (Сессия қарори №27-135 28.04.21й) ва 29 июль кунлари (Сессия қарори №VI-32-5-12-0-K/21) сессияларида).
Жорий йилнинг 30 декабрь ҳолатига Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасининг йиллик параметри 1 376,1 млрд. сўм бўлиб, ижроси учун 2 521,2 млрд. сўм маблағ сарфланди ва (183,2%) фоизга бажарилди.
Шундан, Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари режаси 622,3 млрд. сўм бўлиб, 538,6 млрд. сўмга (87,0%),Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари режаси 253,8 млрд. сўм бўлиб, 672,1 млрд. сўмга (264,8%) ва 234,5 млн.долларга ҳамда Тижорат банкларининг кредитлари режаси 500,0 млрд. сўм бўлиб, 1 310,5 млрд. сўмга (262,1%) ва 113,8 млн.долларга, Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам маблағлари режаси 29,8 млн. АҚШ.доллар бўлиб, 29,8 млн.долларга (100,0%) бажарилди.
2021 йил Январ-декабрь ойларида Давлат дастурининг 5 та бўлимининг 165 та бандидан ижро муддати келган 160 та бандларнинг ижроси таъминланди.
Шунингдек, 5 та бандларида “кейинги 2022-2023 йилларда” амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бандлар:50(69), 56(98), 96(161), 105(177), 113(185).
Жумладан:
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўлимидаги жами 16 та бандларининг ижроси тўлиқ таъминланди.
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўлимидаги жами 6 та бандларининг тўлиқ ижроси таъминланди.
III. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлимидаги жами 67 та бандларининг ижро муддати келган 65 та бандларнинг ижроси таъминланди.
Шунингдек, 2 та бандларида “кейинги 2022-2023 йилларда” амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бандлар:50(69), 56(98).
Жумладан:
50(69) Бандининг “17 дона таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш.
430 км. ички тупроқ йўлларни шағаллаштириш, 89,7 км. ички хўжалик йўлларни асфальт қилиш” ижроси бўйича:
Хоразм вилоятида 2021 йил давомида 17 дона таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ва 430 км. ички тупроқ йўлларни шағаллаштириш ҳамда 89,7 км. ички хўжалик йўлларни асфальт қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда ушбу объектларнинг махаллий бюджет параметрлари ва “Тараққиёт ва тикланиш” жамғармаси маблағлари хисобидан таъмирлаш учун, объектлар кесимида рўйхат шакллантирилди ва тегишли манзилий дастурлар келишилиб молиялаштириш учун ҳисоб рақамлар очилди.
Жорий йилнинг 2 август холатига ишлаб чиқилган лойиха смета хужжатларига асосан жами 521,5 км йўллар таъмирланди. (Режага нисбатан 100 %). Бунинг, 431,5 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ва 90,0 км йўлларга асфальт ётқизилди. Бу ишлар учун 124,6 млрд.сўм маблағ сарфланди.
2021 йилда таъмирталаб 17 та кўприкларни таъмирлаш бўйича 14,9 млрд сўмлик пудрат шартномалари имзоланган. Бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан 13,6 млрд сўмлик 91,2% қурилиш монтаж ишлари бажарилиб 13 та кўприкларда таъмирлаш ишлари бажарилди ва фойдаланишга топширилди.
Қолган 4 та кўприкларнинг қурилиш ишлари бўйича тайёргарлик даражаси 55% ни ташкил қилиб ушбу объектларни 2022 йилнинг 1-чорак якуни билан тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
56(98), Бандининг “Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш” ижроси бўйича :
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 30 июндаги 05/1-289-сон билан “Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди.
Шунингдек, 2020 йилда Бухоро ва Ургенч шаҳарларидаги аэропортларни “пакет принципи” асосида модернизация қилиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга Япониянинг “Toyota Tsusho Corporation” компанияси ўз манфаатдорлигини маълум килган ва ҳозирги кунда лойиҳанинг дастлабки техник-иктисодий асос ҳужжати мазкур компания томонидан тайёрланмоқда ҳамда лойиҳани хусусий ташаббус оркали амалга ошириш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 19 январь куни “Toyota Tsusho Corporation” компанияси мутахассислари билан биргаликда Транспорт вазири ҳузурида мазкур лойиҳага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда япон компанияси томонидан лойиҳани амалга оширишга доир тақдимот ўтказилди.
Шу билан бирга, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги минтақавий аэропортларни модернизация қилишнинг давлат-хусусий шериклик вариантлари бўйича тадқиқоти якунланди ва якуний ҳисобот 2021 йил 23 сентябрь куни барча манфаатдор томонларга тақдим этилди.
Мазкур тадқиқот Жаҳон банкининг Глобал инфратузилма жамғармаси гранти ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб ушбу дастлабки техник-иктисодий асос ҳужжати аэропортларнинг “биринчи пакетини” танлаш ва Ўзбекистон ҳукумати қарор қабул қилиши учун мўлжалланган. Кейинги босқичда танланган аэропортлар пакети буйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини давлат ташаббуси орқали амалга ошириш кўзда тутилган. Бунда лойиҳанинг тулиқ техник-иқтисодий асослаш ҳужжати ҳамда лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиб ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг тендер жараёнларига старт берилиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жаҳон Банкининг тавсиялари асосида 2022 йилда танланган ҳудудий аэропортларни модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш лойиҳалари тўлиқ техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлариҳамда лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг, очиқ ва шаффоф тендер якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида бошқарувга бериш режалаштирилган.
IV. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлимидаги жами 65 та бандларининг ижро муддати келган 62 та бандларнинг ижроси таъминланди.
Шунингдек, 3 та бандларида “кейинги 2022-2023 йилларда” амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бандлар:96(161), 105(177), 113(185).
Жумладан:
96(161) Бандининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида ташкил этиладиган “Фарғона ёш ҳунармандлар фестивали”да вилоят вакиллари иштирокини таъминлаш” ижроси бўйича:
2021 йилнинг 24 сентябрь кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг № 02-РА 1/1-1517 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, карор, фармойиш ва баёнларида белгиланган айрим топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича таклифларининг 36-бандидаги;
Республика махсус комиссия-сининг 2021 йил 6 июлдаги 77-сон йигилиш баёнииинг 1-бандига мувофиқ, рсспублика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган очиқ майдонлар ёки ёпик мажмуаларда бўлишидан катъий назар барча гурдаги оммавий байрам тадбирлари. спорт мусобакалари, шунингдек, концерт, фестиваль. театр ва кино дастурлари ўтказилиши вактинчалик тўхтатилган.
Шунга кўра. эпидемиологик вазият баркарорлашгунга кадар топширик муддатини узайтириш сўралган.
Асоси бўйича ижро муддатини 2022 йил 30 август кунига қадар узайтирилган.
Вазирлар Махкамаси келишилди (10.09.2021 й. 12/1-347-сон).
Ҳисоб палатаси келишилди (15.09.2021й. 13/2-4645-сон).
105(177) Бандининг “Аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш” ижроси бўйича:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги “Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” ги 31-сонли буйруғини Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б.Қ.Юсупалиевнинг кўрсатмаларига асосан СЭО ва ЖСХ Хоразм вилояти бошқармасининг 15.02.2021 йилдаги 21-и сонли буйруғи чиқарилди. Буйруқ асосида Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ишларини мувофиқлаштириб бориш ва амалий-услубий ёрдам кўрсатиш учун барча шахар ва туманларга малакали мутахассислар бириктирилди.
Коронавирусга қарши эмлаш учун вилоят худудида жами 131 та эмлаш пунктлари. Шунингдек: 91 та эмлаш хоналари ахолини қабул қилиш ва эмлаш учун шай холатга келтирилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан барча эмлаш пунктлари ва хоналари эмлашдан кейин юзага келиши мумкин бўлган шокка қарши биринчи тиббий ёрдам дори-дармон воситалари, дезинфекция воситалари билан таъминланган. Эмлаш пунктларида вакциналарни сақлаш учун жами 186 та совутгич, 44 та музлатгичлар соз холатда ишлаб турибди. Эмлаш пунктларида кузатилиши мумкин булган электр таъминотидаги узилишлар туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари балансидаги 33 та ва маҳаллий хокимият хамда хомийлар томонидан ажратилган 98 та генератор орқали тўлиқ бартараф этилди.
Оммавий эмлаш ишларини амалга ошириш учун Вилоят ССБ томонидан 184 эмлаш бригадалари тузилган. 286 нафар врачлар, 398 нафар хамширалар ва 194 нафар рўйхатга олувчилар (жами 878 нафар) жалб қилинган. 34 та автотранспорт бириктирилди. Эмлашдан кейинги шок холатлари юзага келиш хавфини хисобга олиб, шахар ва туман тиббиёт бирлашмаларида жами 51 та реанимацион шифо ўринлари ажратилган. 71 нафар реаниматологлар бириктирилди.
Оммавий эмлаш жараёнида короновирус инфекциясига қарши вакциналарни сифатли сақланишини ва тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан берилган 49 дона 20,25 литр хажмли, 40 дона 7 литр хажмли, 200 дона 2,7 литр термосумка, 38000 дона гигиеник ниқоб, 2888 дона тиббий халат, 12 078 дона қалпокча, 1 675 та қўл антисептиги, 11 376 та бир марталик тиббий перчаткалар, 980 дона суюқ совун, 130 дона антисептик гел, 1 810 дона химоя ниқоби, 1 190 дона химоя кўзойнаги, 255 дона пирометр ва 14 600 дона бахилла эмлаш пунктларига тарқатилди.
Вакциналарни сақлаш учун СЭО ва ЖСХ Хоразм вилояти бошқармаси ва шахар, туман бўлимларида жами 14 та омбор мавжуд. Уларда 68та совутгич ,23 та музлатгич мавжуд. Барча омборлар электр таъминотида узилишлар бўлганда ишлатиш учун қўшимча генераторлар билан таъминланган. Жорий йилнинг феврал ойида вакцинани марказдан ташиб келтириш учун ЮНИСЕФ томонидан вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармасига 1 та JAC русумли музлатгичли( (рефрежераторли) ва 13 та CHANGAN русумли кичик юк автотранспорти топширилди.
Вилоятда эмлаш кўрсаткичи 71.8% ни ташкил қилади. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун вилоятга келтирилган жами вакциналар дозаси 2 680 790 ташкил қилади.
Шундан; АстраЗенека вакцинаси 133 910 доза, ZF-UZ-VAK-2001 вакцинаси 2079000 доза, Спутник V вакцинаси 57200 доза, Moderna вакцинаси 193680 доза, Пфайзер 117000 доза, Синовак 87000 доза, Спутник-лайт-13000 доза.
Жами эмлашлар сони 2 537 292:
-АстраЗенека вакцинаси билан эмланганлар-131 815;
-ZF-UZ-VAK-2001 вакцинаси билан эмланганлар 1 970 836;
-Спутник V вакцинаси билан эмланганлар-51331;
-Модерна вакцинаси билан эмланганлар-168 826;
Синовак вакцинаси билан эмланганлар-86 891; Спутник-лайт вакцинаси билан эмланганлар-12 533.
Жами сарфланган вакцина 2 537292 доза
-АстраЗенека 131 815 доза;
-ZF-UZ-VAK-2001 1970836 доза;
-Спутник-51 331 доза
-Модерна 168 826 доза
Синовак -86 891доза; Спутник-лайт-12 533 доза.
2022 йил 26 январь холатига заҳирада 143 814 доза вакцина мавжуд.
Шундан: Спутник V вакцинаси-5 869 доза, Модерна вакцинаси-24 682-доза, АстраЗенека вакцинаси-610 доза, Пфайзер вакцинаси-2143 доза, ZF-UZ-VAK-2001 вакцинаси 109 953 доза. Синовак вакцинасидан-557 доза.
113(185). Бандининг “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария хизматини янада такомиллаштириш мақсадида келгуси 3 йилда 19 та оилавий шифокор пункти фаолиятини ташкил этиш” ижроси бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон фармонини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда 5 та оилавий шифокорлик пункти, 2022 йил 7 та оилавий шифокорлик пункти, 2023 йилда 7 та оилавий шифокорлик пункти очиш режалаштирилган.
2021 йилда очилиши режалаштирилган 5 та оилавий шифокорлик пункти очилиб, фаолиятини бошлади.
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари бўлимидаги
жами 11 та бандларининг ижроси тўлиқ таъминланди.
Вилоят ҳокимининг ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Қурбанов, К.Сабиров, Ш.Туляганов, Б.Саидов, С.Салаев, М.Умурзақов, Ж.Садуллаев), вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси (С.Абдикаримова), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Давлат дастурини вилоятида ижросини таъминлаш учун масъул бўлган мутасадди идоралар, ташкилотлар ва бошқармалар раҳбарлари билан биргаликда:
- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да Давлат дастурини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасидаги 2021 йил якуни билан амалга оширилган вазифаларда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вактида бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
- комплексларнинг бўлиб ўтадиган йиғилишларида Давлат дастурининг 2021 йил якуни бўйича ижросини алоҳида масала сифатида кўриб чиқиш, аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бош саҳифага қайтиш