Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоятдаги давлат муҳофазасига олинган табиий ҳудудлар, овлаш мумкин бўлмаган ҳайвонлар ҳамда ов мавсуми, ов қилиш тартиби тўғрисида маълумотлар

  • Qog'ozga chop etish

   Хоразм вилоятида жами муҳофаза қилинадиган худудлар 35095,1 гектарни ташкил қилади, Шундан, Қизилқум давлат қўриқхонаси икки вилоят ҳудидида жойлашган: шундан – 8844 га Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида, 1467га Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган. Умумий ер майдонининг 7134 гектари Қизилқум чўл зонаси ва 3177 гектари Амударё ўзани қирғоғидаги туғай зонасидан иборат.
Янгибозор туманида жойлашган Табиат ёдгорлиги ҳудуди470 га ни ташкил қилади. Вилоятнинг Амударё бўйидаги ва вилоят ичкарисидаги магистрал канал ва каллекторлар атрофидаги жами муҳофаза худуди 24294,1 гектардан иборат.
    Хоразм вилоятида овланадиган хайвонлар сифатида куйидагилар рўйхатга олинган; куён, тулки, шағол, бўрсиқ, қирғовул, ғоз, ўрдаклар, каптарсимонлар, қашқалдоқ, чуррак,
   Вилоятда ов мавсуми сентябр, октябр, ноябр, декабр, январ, ойлари белгиланган. 2016 йилда истисно тариқасида ов мавсуми 28 февралгача узайтирилган.
   Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2006 йил 22 март кунидаги 27 сонли буйруғи билан Тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш ҚОИДАЛАРИ” Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2006 йил 2 май куни 1569 сон билан рўйхатдан ўтказилган.
   Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва давлат божини тўлаган, шунингдек ҳайвонларни тутиш учун тўлов тўлаган чет эллик фуқаролар спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ҳуқуқига эга.
   Белгиланган тартибда бериладиган рухсатнома, спорт-ҳаваскорлик ва тайёрлаш мақсадида ов қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
   Ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсат олган овчилар унинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномани, ўқ отиш қуролидан фойдаланган ҳолда эса, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда берилган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун зарур бўлган ҳужжатларни ҳам ўзи билан бирга олиб юриши шарт.
   Хоразм вилояти худудида яшовчи ва вилоят худудидан учиб ўтувчи куйидаги хайвон, балиқ ва кушларни овлаш қатъиян маън қилинади орол бакраси, (бакра) амударё кичик ва катта курак бурунлари, туркистон мўйловдори, орол мўйловдори, туркистон лаққачаси, орол сулаймон балиғи, амударё гул балиғи (форел), орол тиканаги (шиповка). Кушлардан сақақуш, қора бузов, кичик ва сариқ оққўтон, туркистон оқ ва қора лайлаги, турналарнинг хамма тури, мармар чуррак, оқбош ўрдак, оқ пешонали кичик ғоз, сув қийғири. Бургут ва бургутсимонларнинг барчаси. Лочин, тўхта тувалоқ (дрофа), қорабош балиқчи. Каптарсимонлар қора каптар. Ҳайвонлардан қоракулоқ, бухоро хонгули ва сайғақлар "Қизил китоб”га киритилганлиги сабабли овлаш таъқиқланган.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya