Вилоят ҳокимлиги веб-сайти орқали вилоятдаги мавжуд кутубхоналар ва китоб дўконлари бўйича маълумотлар
T/р | Ахборот- ресурс маркази номи | АРМ манзилгоҳи | Телефон |
1 | Вилоят ахборот –ресурс маркази | Урганч шаҳар А. Баҳодирхон кўча 152а уй, Мослаштирилган | 0(362) 228-22-05 |
2 | Урганч шаҳар ахборот–ресурс маркази | Урганч шаҳар Ал-Беруний кўча 2а уй, 24-сон мактаб биносида | 0(362) 223-27-25 |
3 | Боғот туман ахборот–ресурс маркази | Боғот шаҳарча С. Рахимов кўча, 7-сон мактаб биносида | 0(362) 31-51-195 |
4 | Гурлан туман ахборот–ресурс маркази | Гурлан туман Аз-Замаҳшарий кўча 4- уй, 4-сон мактаб биносида | 0(362) 36-51-972 |
5 | Хазорасп туман ахборот–ресурс маркази | Хазорасп туман Мустақиллик кўча 50 уй, 21-сон мактаб биносида | +99895 602-60-80 |
6 | Хива туман ахборот –ресурс маркази | Хива шаҳар Мажидий кўча 13уй, 2-сон мактаб биносида | 0(362) 37-55-282 |
7 | Хонқа туман ахборот–ресурс маркази | Хонқа туман Р.Бобожонов кўча 124уй, 38-сон мактаб биносида | 0(362) 39-91-672 |
8 | Шовот туман ахборот–ресурс маркази | Шовот Ж.Мангуберди кўча, 1-сон мактаб биносида | 0(362) 34-54-994 |
9 | Урганч туман ахборот–ресурс маркази | Урганч туман Ибн Сино кўча 2уй, 38-сон мактаб биносида | 0(362) 35-22-738 |
10 | Янгиариқ туман ахборот–ресурс маркази | Янгиариқ туман Д.Бобожонов кўча 124уй, 29-сон мактаб биносида | 0(362) 38-54-161 |
11 | Янгибозор туман ахборот–ресурс маркази | Янгибозор туман Э.Маткаримов кўча 10уй, Мослаштирилган бино | |
12 | Қўшкўпир туман ахборот–ресурс маркази | Қўшкўпир туман Беруний кўча 4уй ХТМФМТТЭ туман бўлими биносида | 0(362) 32-97-303 |
Хоразм вилоятида мавжуд китоб дўконлари фаолияти ҳақида маълумот
Урганч шаҳрида 3 та китоб дўкони фаолият кўрсатмоқда
Шаҳардаги Партав кўчаси 92-уйда жойлашган"Хоразм маърифати” хусусий корхонасига қарашли "Зиёкор” китоб дўкони белгиланган кун тартиби асосида ишламоқда. Дўконда 600 номдаги 20 мингдан ортиқ китоб мавжуд. Китоблар соҳалар бўйича алоҳида ажратилган жавонларга тахланган. Дўкондаги мавжуд китоблар"Иқтисодиёт”, "Бадиий адабиётлар”, ”Тиббиёт”, "Букинист”, "Жаҳон адабиётлари”, "Болалар адабиёти”, "Ўқув-услубий адабиётлар”, "Коллеж адабиётлари”, "Тилга оид адабиётлар”, "Аждодларимиз мероси”, "Шеърият”, "Детская литература”, "Русская литература”каби номланишлар остида туркумлаштирилган. Доимий харидорлар учун 5 фоизли имтиёз бор. Бонуслар, тавсия мазмунидаги флаерлар, каталоглар, товарлар ҳақида маълумот берилувчи слайд кўринишидаги рекламалар, китоб тарғиботига оид шиорлар, алломалар ҳикматлари битилган баннерлар мавжуд.
Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга оширилмоқда. Терминал ҳам ишлаяпти. Мижозлар дам олишлари учун кресло, стол-стул тахт қилинган.
Урганч шаҳридаги иккинчи китоб дўкони Ўзбекистон кўчаси 5-уйда жойлашган. Дўкон"Хоразм китоб” МЧЖ га қарашли.Дўкон икки қаватли бинонинг биринчи қаватидаги эшиги кўчага қараган катта хонада жойлашган.500 дан ортиқ номдаги 15 мингдан зиёд китоблар бор. Китоблар соҳалар бўйича алоҳида ажратилган жавонларда жойлашган. Дўкондаги мавжуд китоблар"Иқтисодиёт”, "Бадиий адабиётлар”, ”Тиббиёт”, "Жаҳон адабиётлари”, "Болалар адабиёти”, "Ўқув-услубий адабиётлар”, "Замондошлар ижодидан”каби номланишлар остида туркумлаштирилган. Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга ошириляпти. Китоблар асосан "Шарқ”, "Ўзбекистон” НМИУ, "Чўлпон”, "Ўқитувчи” нашриётларидан шартнома асосида сотиб олиняпти.
Шаҳардаги"Китоб дурдонаси” китоб дўкони "Ўзкитобсавдо” ДАК га қарашли.Ушбу китоб дўкони ҳамЎзбекистон кўчаси 5-уйда жойлашган. Бино атрофи ободонлаштирилган. Китоблар соҳалар бўйича алоҳида ажратилган жавонларга қўйилган. Дўкондаги мавжуд китоблар"Бадиий адабиётлар”, "Болалар адабиёти”, "Ўқув-услубий адабиётлар”, "Шеърият”каби номланишлар остида туркумлаштирилган. Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга ошириляпти. Китоблар асосан "Шарқ”, "Ўзбекистон” НМИУ, "Чўлпон”, "Ўқитувчи” нашриётларидан шартнома асосида сотиб олиняптиБоғот туманида 1 та китоб дўкони ишлаяпти.
"Қутлимурод” МЧЖ қарашли "Китоблар дунёси” дўконитуман маркази "Наврўз кўчасида 3- уйда жойлашган. 500 номда 5 мингдан ортиқ китоби бор. Дўкон мунтазам ишлаяпти. Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга оширилмоқда. Китоблар асосан "Шарқ зиёкори” филиали, "Шарқ”, "Ўзбекистон” НМИУ, "Чўлпон”, "Ўқитувчи” нашриётларидан шартнома асосида сотиб олинмоқда.
Гурлан туманида 2 китоб дўкони фаолият кўрсатяпти.
Туман марказида "Дониёрбек” хусусий фирмасига қарашли "Китоблар” дўкониП.Маҳмуд кўчаси 60 уйда фаолият олиб боряпти. Китоблар асосан "Шарқ” НМИУ дан сотиб олинади. Ҳозирги кунда бу ерда 120 номдаги 3000 дан ортиқ китоб бор. Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга оширилмоқда.
Гурландаги иккинчи китоб дўконига "Китоблар дунёси” номи берилган. Бу китоб дўкони ҳам ушбу кўчада жойлашган. Китоб дўкони Гурлан савдо шўъба корхонасига қарашли.Дўконда 220 номда 3200 мингдан ортиқ китоб мавжуд. Китоблар соҳалар бўйича алоҳида ажратилган жавонларда жойлашган. Дўкондаги мавжуд китоблар"Сиёсат ва сиёсий фанларга оид адабиётлар”, "Бадиий адабиётлар”, "Болалар адабиёти”, "Дарслик ва қўлланмалар”, "Дин ва диний фалсфага оид адабиётлар”каби номланишлар остида туркумлаштирилган. Китоблар асосан "Шарқ”, "Ўзбекистон” НМИУ, "Чўлпон”, "Ўқитувчи” нашриётларидан сотиб олинмоқда.
Урганч туманида 1 та китоб дўкони ишлаяпти.
Китоб дўкони учун туман марказидаги Мустақиллик кўчаси 14- уйнинг биринчи қаватидан 60 квадрат метр хона ажратилган. "Грифел” МЧЖ га қарашли китоб дўконида 4000 та китоб мавжуд. Самарали фаолият олиб боряпти.
Ҳазорасп туманида 3 та китоб дўкони фаолият кўрсатяпти.
Туманнинг «Primer net» хусусий корхонасига қарашли китоб дўкони Навоий кўчасида жойлашган.
Хонқа туманида 1та китоб дўкони ишлаяпти.
Хонқа тумани Х.Дўстлиги кўчасида"Китоблар” дўконижойлашган. Китоб дўконида80 номда1200 адабиёт мавжуд.
Китоблар асосан "Шарқ”, "Ўзбекистон” НМИУ, "Чўлпон”, "Ўқитувчи” нашриётларидан шартнома асосида сотиб олиняпти.
Хива туманида 4 та китоб дўкони ишлаяпти
Хива тумани "Ичон қальа” музей қўриқхонаси "Полвон Қори” мажмуасида "Шарқ зиёкори” МЧЖ нинг филиали "Шарқ зиёкори” китоб дўкони фаолият кўрсатмоқда.Бадиий адабиётлар 1000 хилдан ортиқ, тарихий асарлар 200 дан, чет эллик сайёҳлар учун ҳар хил тилларда 100 дан ортиқ, альбомлар ва ўзбек адабиётлари, болалар адабиётлари 700 хилдан ортиқ, ўқув қўлланмалар 700 хилдан зиёд, жами 200 мингга яқин китоблар бор.Баҳолаш мезонларида харид қилинган китобларга қўшиб уларнинг электрон нусхасини ҳам бериш белгилаб берилган. Мазкур дўконда харидорлар талабига кўра айрим китоблар учун шундай хизматлар жорий этилган.Китоб дўконининг Интернетда веб сайти ишланмоқда. Ҳозирда Sharq Ziyokori Rhiva (Facebook) ишлаяпти. Доимий харидорлар учун имтиёз бор.Китоб тарғиботига оид шиорлар, алломалар ҳикматлари битилган баннерлар мавжуд.Китоб сотиб олиш харидорлар истаган йўл билан амалга ошириляпти. Китоблар асосан "Шарқ зиёкори” ОАЖ дан шартнома асосида келтирилади.
К.Девонов кўчасидаги "Маърифат” хусусий тижорат китоб дўкониузоқ йиллардан бери ишлаяпти. 2000 дан ортиқ китоб маҳсулотлари бор.
Китоблар соҳалар бўйича алоҳида ажратилган жавонларда жойлаштирилган. Дўкондаги мавжуд китоблар туркумлаштирилган. Китоблар асосан "Шарқ” НМИУдан шартнома асосида сотиб олиняпти.
Туман "Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонасига қарашли "Хазина” китоб дўконитуман марказидаги Беруний кўчасининг 13- уйда жойлашган. Китоблар асосан "Шарқ зиёкори” дан шартнома асосида сотиб олиняпти. 1000 дан ортиқ китоб маҳсулотлари бор.
Хива тумани Н.Кубро кўчасида жойлашган Якка тадбиркор Тиллаев Жасурбекка қарашли хусусий китоб дўкони 2013 йили иш бошлаган.Янгиариқ туманида 1 та китоб дўкони ишлаяпти.
Мустақиллик кўчаси 14- уйда "Муслимбек-Улуғбек” МЧЖ га қарашли бинонинг 1- қаватида китоб дўкони ишлаб турибди.100 номда 1000 дан ортиқ китоб бор. Китобларни "Шарқ зиёкори” МЧЖ дан сотиб олмоқда.
Янгибозор туманида 1 та китоб дўкони мавжуд
Якка тадбиркор Оймонжон Каримовага қарашли китоб дўкони туман маркази Бахт кўчаси 2- уйда жойлашган. Дўконда 30 номда китоб бор.
Хоразм вилояти матбуот ва ахборот
Бош саҳифага қайтиш