Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайнлиги қанчалик тўғри?
БОЛАЛАРНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ЖОЙЛАШТИРИШ
Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби тўғрисида маълумот олишБолаларни мактабгача таълим муассасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби
1. Қабул комиссияси ҳафтада икки марта яъни, сешанба ва жума кунлари болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласида фуқароларни қабул қилади.
2. Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;
- боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;
- боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;
- турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;
- ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2007 йил 25 октябрдаги 225–сонли Қарорига мувофиқ қуйидаги болалар:
- I ва II гуруҳ ногиронлари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- ҳарбий хизматчиларнинг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланадилар.
4. Мактабгача таълим муассасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланувчи болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қўйидаги ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади:
- I ва II гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
- кўп фарзандли оила эканлиги тўғрисида турар жойидаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларидан маълумотнома;
- талабалар учун таълим муассасасидан маълумотнома;
- ҳомийлар тўғрисида – мактабгача таълим муассасасининг раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган ҳомийлик ёрдами кўрсатилганлиги ҳақидаги далолатнома;
- педагоглар – иш жойидан маълумотнома.
6. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин (жой) бўлмаган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилади.
7. Қабул комиссияси котиби қуйидаги ҳужжатларни юритади:
- берилган йўлланмаларни қайд қилиш дафтари (Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 2-илова);
- туман (шаҳар) бўйича йўлланма олишга навбатга турганларни қайд этиш дафтари (Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 3-илова).
8. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 15 кунлик муддатда олинган йўлланмани мактабгача таълим муассасасига тақдим этиши шарт. Ушбу муддат ичида йўлланма тегишли мактабгача таълим муассасасига тақдим этилмаса, мазкур йўлланма ўз кучини йўқотади.
Асос: Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида низом
Хизматдан фойдаланиш
Бош саҳифага қайтиш