Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

  • Qog'ozga chop etish

8. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
туризмни жадал ривожлантириш, ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш;
ички туризмни жадал ривожлантириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, зиёрат туризмини ривожлантириш;
туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини ривожлантириш, туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш ва шу орқали ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши кўрсаткичларини оширишни таъминлаш;
маданий соҳадаги ислоҳотларни жойларда амалга оширилишини таъминлаш;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;
ҳудудда оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғибот соҳасини комплекс ривожлантиришни таъминлаш чораларини кўриш.
9. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва туризмни ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:
туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, шу жумладан ушбу соҳада аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
ҳудудга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтиришмақсадида яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда туризм соҳасини стратегик ривожлантириш дастурларини сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;
жойларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлигини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилади, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича асосли таклифлар тайёрлайди;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш чораларини кўради;
ваколат доирасида Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўради;
туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларда кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, ҳудуднинг ўзига хос маданияти ва анъаналаридан келиб чиқиб, туризм маҳсулотини фаол ва комплекс тарғиб қилиш чораларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари, меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича ўз ваколати доирасида тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
б) ички туризмни жадал ривожлантириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш соҳасида:
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” Дастури доирасида ташриф буюраётган маҳаллий туристлар учун туризм инфратузилмасини, шу жумладан меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларининг тайёрлигини таъминлаш, ҳудуддаги жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шохобчаларини хатловдан ўтказган ҳолда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан чораларни амалга оширади;
экологик, этномаданий, қишлоқ, агро ва саноат туризми йўналишларини ривожлантиришҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
маҳаллий туристлар учун тавсия этиладиган ташриф буюриш объектлари рўйхатини шакллантириш ва уни доимий янгилаб боришни ташкил этади;
маҳаллий туристлар учун театрлаштирилган миллий анъана ва урф-одатлар билан бойитилган томошалар ташкил этилишини таъминлайди;
в) кириш туризмини ривожлантириш ҳамда туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш соҳасида:
туризм йўналишларини тизимлаштиради, шу жумладан туризм намойиши объектларининг ягона ахборот базасини шакллантиради;
танлов асосида вилоят туризм брендининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда тасдиқланишини таъминлайди;
тематик туристик зоналари ва кластерларни яратиш орқали ҳамда ҳудуднинг туристик салоҳияти ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда туризмнинг истиқболли турлари (зиёрат, маърифий, экологик, этнографик, гастрономик, спорт, даволовчи-соғломлаштирувчи, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик (“MICE-туризм”) ва бошқалар)ниривожлантириш бўйича ҳудудий туризм дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ҳудуднинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда янги туризм йўналишларини ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга оширади;
бепул фаолият кўрсатувчи, шу жумладан брон қилиш, сувенирлар, китоблар ва туризм хариталари бўйича маълумот берувчи “туризм ахборот шохобчалари” фаолиятини ташкил этади;
юқори туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг махсус бўлинмалари билан яқиндан ҳамкорликни ташкил қилади;
г) туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини ривожлантириш соҳасида:
жойлаштириш воситаларини босқичма-босқич ривожлантириш, йирик, ўрта, кичик меҳмонхоналар ва хостелларни қуришни рағбатлантириш
ҳамда мавжуд меҳмонхоналарни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади;
туризм соҳасига туташ инфратузилмани (умумий овқатланиш объектлари, транспорт-логистика тузилмалари, кўнгилочар масканлар индустрияси, маданий ва спорт муассасалари, туристик намойиш объектлари ва бошқаларни) ривожлантиришга қаратилган комплекс
чора-тадбирларни амалга оширади;
туризм инфратузилмаси объектларини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича барча зарур чораларни кўради, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида туризмни ривожлантириш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширади;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш чораларини кўради;
туризм навигациясининг унификациялаштирилган ягона тизимини жорий этиш ва ривожлантиришни ташкиллаштиради;
жойлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ва шахсий учрашувлар ўтказади;
йўловчилар ташишни ривожлантириш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари дастурларида белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
республика ҳудудлари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт хизматларини сифатли кўрсатиш учун ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини мунтазам янгилаб бориш бўйича таклифлар киритади;
д) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида:
туризм соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашган ҳолда уларнинг ходимлари малакасини ошириш юзасидан зарур чоралар кўради;
туризм соҳасида касб-ҳунар таълими муассасаларидаги кадрлар ва битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;
ички ва кириш туризми соҳасида бевосита туристик хизматларни кўрсатувчи туризм соҳаси ходимлари (гидлар, йўриқчи-кузатувчи, туризм фаолияти субъектлари, умумий овқатланиш ташкилотлари, транспорт хизмати ва бошқа ходимлари) учун малака ошириш ўқув машғулотларини ташкил этади;
туризм соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп босқичли таълим тизимини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
туризм соҳасида таълимнинг амалиётга йўналтирилган ва замонавий таълим стандартлари, ўқув-услубий дастурлари ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
е) аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш соҳасида:
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратади ва амалий чора-тадбирларни бажариш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда оширишчораларини кўради;
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун спорт комплекслари ташкил этилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия-спорт жамоат ҳудудий бирлашмалари фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини ташкил қилади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб ифодалаши учун уларни спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди;
ж) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва маданий-маърифий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш соҳасида:
ҳудуддаги маданият муассасалари, жумладан, театрлар, музейлар, маданият марказлари, цирклар, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу муассасаларга аҳоли, айниқса, ёшларни тизимли тарзда жалб этиш чораларини кўради;
ҳудуддаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, ишончли сақлаш ва илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ишларини ташкил этади;
жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса, ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш бўйича зарур шароитлар яратади;
ҳудудда тасвирий, амалий санъатни ва дизайн соҳасини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ўз иқтидорини намоён қилишлари учун муносиб шароитлар яратади;
з) оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғиботи соҳасида:
аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини ошириш, турли ахборот таҳдидларининг олдини олиш, ёшларнинг онги ва тафаккурини “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
журналистларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади;
маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона ва тўлиқ ахборот берилишини ташкил этади.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;
ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;
туризм соҳасидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;
вилоят ҳокимлигининг иш режасига туризм соҳасини ривожлантириш йўналиши бўйича масалаларга доир таклифлар киритади;
туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган туризмни ривожлантириш бўйича вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини баҳолаб боради;
тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
 
3-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган туризм соҳасига оид масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ваижросини ташкил этиш;
ҳудудда туризмни ривожлантириш масалаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
 
4-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
 
12. Вилоят ҳокими ўринбосарининг иши Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентинингва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу низомга мувофиқ, вилоятлар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалари асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва улар вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири ва ҳоким топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва вилоят ҳокимлиги мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
14. Вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари ҳар ҳафтада эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳокимларўринбосарларининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
15. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомгамувофиқ амалга оширилади.
16. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.
 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 
1. Туризм ва спорт бошқармаси.
2. Маданият бошқармаси.
3. Маданий мерос бошқармаси.
4. Кинематография агентлигининг ҳудудий бўлими.
5. Ҳудудий ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.
6. Вилоят телерадиокомпанияси.
7. Ҳудуддаги маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар ҳамда муассасалар.
8. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари юзасидан.
 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
 
1. Туризм соҳасидаги коллежлар ва техникумлар.
2. Жисмоний тарбия ва спорт бирлашмалари, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари ҳамда муассасалари.
3. Ҳудуддаги маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар ҳамда муассасалар.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya