Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокимининг мажбурият ва вазифалари

  • Qog'ozga chop etish

Вилоятда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги расмий вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат юқори органларининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритилишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Ўз ваколати доирасида вилоят ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида вилоят халқ депутатлари Кенгаши олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.

Республика давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда вилоят ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya