Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Урганч тумани ҳокими


Урганч тумани ҳокими

Шарипов Фрунзе Илхомович
Урганч тумани. Мустақиллик кўчаси 1 уй, 220500
Тел: 35-21-649
Э-майл:  info@urganchhokimiyat.uz
Веб-сайт:  urganchhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10. 00дан Урганч тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)  

Урганч тумани ҳақида


Урганч тумани вилоят ҳудудининг 7, 2 фоизини эгаллайди. Тумандан Урганч шахригача 4 км. 

Туманда 10та фуқаролар йиғини, 76та ахоли пункти, 58 та махалла мавжуд. Аҳоли сони 2014 йил 1 октябр ҳолатига 175,1  минг киши, шаҳарда 23, 9 минг киши, қишлоқда 151,2 минг киши, зичлиги 1 кв км га 354, 3 кишини ташкил этади. Янгибозор ва Янгиариқ туманлари, Қорақолпоғистон Республикаси билан чегарадош. 

Туман географик ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. 

Туман иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. 

Туманда 1 та йирик саноат корхонаси, 1 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.




Қўшкўпир тумани ҳокими в.б.


Қўшкўпир тумани ҳокими в.б.

Рахимов Жўрабек Рахимович
Қўшкўпир тумани. Беруний кўчаси 14 уй, 220600
Тел: 32-92-454
Э-майл:info@qushkupirhokimiyat.uz
Веб-сайт:qushkupirhokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 15. 00дан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)

Қўшкўпир тумани ҳақида


Қўшкўпир тумани вилоят ҳудудининг 8, 8 фоизини эгаллайди. Қўшкўпирдан Урганч шаҳригача 27 км. 

Туманда 13та фуқаролар йиғини, 41та ахоли пункти, 50 та махалла мавжуд. Аҳоли сони 2014 йил 1 январ ҳолатига 153,4 минг киши, шаҳарда 40,5 минг киши, қишлоқда 112, 9 минг киши, зичлиги 1 кв км га 254, 6 кишини ташкил этади. Туркманистон Республикаси билан чегарадош.  

Туман географик Ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий&нбсп? кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. 

Туман иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. 

Туманда 1 та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. 

Гурлан тумани ҳокими



Гурлан тумани ҳокими

Салаев Алишер Рўзметович
Гурлан тумани. Мустақиллик-шох кўчаси 4 уй, 220300
Тел: 36-51-133
Э-майл:info@gurlan.uz
Веб-сайт:gurlan.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг жума куни соат 15. 00дан Гурлан тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)
14.05.2018 y.
 

Гурлан тумани ҳақида


Гурлан тумани вилоят ҳудудининг 7, 2 фоизини эгаллайди. Гурландан Урганч шаҳригача 36 км. 

Туманда 9та фуқаролар йиғини, 39та ахоли пункти, 50 та махалла мавжуд. Аҳоли сони 2014 йил 1 январь ҳолатига 134,1 минг киши, шаҳарда 57,8 минг киши, қишлоқда 76,3 минг киши, зичлиги 1 кв км га 278, 6 кишини ташкил этади. Туркманистон Республикаси билан чегарадош. 

Туман географик ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий&нбсп? кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. 

Туман иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. 


Туманда 1 та йирик саноат корхонаси, 3 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Боғот тумани ҳокими в.б.

Холбоев Ойбек Мадаминович
Боғот тумани. Ўзбекистон кўчаси 18 уй, 220200
Тел: (0362) 31-56-176
E-mail: info@bogothokimiyat.uz
Веб-сайт: bogothokimiyat.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10. 00дан Боғот тумани ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)
12.05.2018 й.


Боғот тумани ҳақида



Боғот тумани вилоят ҳудудининг 7, 2 фоизини эгаллайди. Боғотдан Урганч шаҳригача 30 км. 

Туманда 11та фуқаролар йиғини, 69та ахоли пункти, 43 та махалла мавжуд.  Аҳоли сони 2014 йил 1 январь ҳолатига 146, 8 минг киши, зичлиги 1 кв км га 297, 7 кишини ташкил этади. 

Шаҳар географик ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. 

Шаҳар иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. 

Туманда 3 та йирик саноат корхоналари, 4 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими

Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич
Урганч ш. А. Баходирхон кўчаси 186 уй, 220100
Тел: (0362) 226-21-55
Э-майл: info@urganchshahar.uz
Веб-сайт: urganchshahar.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10. 00дан Урганч шаҳар ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават)
30.10.2018 й


Урганч шаҳри ҳақида


Урганч шаҳри Ўзбекистон Республикасининг шимолий ғарбида жойлашган бўлиб, 1938 йил 15 январда ташкил топган. Ёр майдони 0, 029 минг кв км ни ташкил этади ва вилоят ҳудудининг 0, 48 фоизини эгаллайди. Аҳоли сони 2014 йил 1 январ ҳолатига 137, 4 минг киши, зичлиги 1 кв км га 4675, 8 кишини ташкил этади. Урганч ва Хонқа туманлари билан чегарадош.


Шаҳарда 37 та махалла мавжуд.
Шаҳар географик ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган.


Шаҳар иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг.


Шаҳарда 9 та йирик саноат корхоналари, 12 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.


Екология
Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, шимол ва шимолий шарқдан Қоракалпоғистон Республикаси, жанубдан ва жанубий-ғарбдан Туркманистон Республикаси билан чегараланади. Иқлими кескин контитентал, қиши совуқ, қор кам ёғади, ҳарорат -300с гача пасаяди, ёзи қуруқ ва иссиқ, ҳарорат + 450с гача қизийди. 

Амударё вилоятнинг ичимлик ва қишлоқ хўжалик экинларини суғориш манбаи ҳисобланади, ундан ўнлаб сув тармоқлари, жумладан, Полвон, Ғозовот, Шовот, Р-8, Қуловот каби умумий узунлиги 1000 км.га яқин бўлган каналлар чиқарилган.

Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб келинган. Лекин Амударё суви билан келадиган лойқа сув орқали воҳанинг ҳамма майдонига таралиб, тупроқ шўрлигини нормаллаштириш билан бир қаторда, тупроқ структурасини яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар тупроқ озуқалигини бойитган. Шу сабабли, Хоразм воҳасининг тупроғи минг-минг йиллар давомида юқори ҳосил берган, ширин ва мазали қовун-тарвузлар, олма-узумлар етиштирган.

Тупроқ шўрлигига ва шўрланиш даражасини пасайтиришга қарши давлатимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига биноан 2008-2012 йилларга мўлжалланган мелиорация соҳасида Давлат дастурини ишлаб чиқиш, уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини шакллантириш, мелиорация тадбирларини комплекс олиб бориш кўзда тутилган.

Бу юзадан вилоятда 2008-2012 йилларга мўлжалланган мелиорация тадбирлари дастури ишлаб чиқилиб, Ҳукумат комиссиясига тақдим қилинди. Тадбирга мувоффиқ вилоятда 2008-2012 йилларда 16506 км узунликда коллектор зовур тармоқларини тозалаш режалаштирилган.

Вилоятда ер ости сувларини пасайтириш ва керакли мувозанатда ушлаб туриш мақсадида «табиий дренаж»лардан кенг фойдаланилмоқда. Бунда ҳар бир контур экин майдонлари атрофлари бўйлаб қаторлаб тут дарахтлари экиш ва шароитга мос бошқа ўсимлик турларидан фойдаланиш анча самара бермоқда. Тутлар нафақат ипакчилик озуқа базаси бўлиб, шунингдек ерларни шамол эрозиясидан, қақраб қолишдан сақлайди ва «табиий дренаж» вазифасини ҳам ўтайди.

Хоразм вилояти ўзининг ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турли-туманлиги билан ажралиб туради. Амударёнинг вилоят чегараси бўйлаб ўтганлиги дарё бўйида ўзига хос тўқайзорларни вужудга келишига асос бўлган. Дарё қайиридаги жийдалар, юлғунлар, ва туронғилар ҳосил қилган ўрамлар, чакалакзорлар, тўқайзорлар ёввойи чўчқа, тўқай мушуги, бўрсиқ, чиябўри каби қатор сут эмизувчилар, қирғовул, қизилиштон, зарғалдоқ, ҳаққуш каби қушлар ва ҳар хил судралиб юрувчиларнинг севимли масканига айланиб қолган.

Вилоятнинг жанубий чегараси Қорақум қумликларидан ўтганлиги ҳам бу ҳудудларда тамомила бошқача манзара ҳосил қилган. Қумликдаги саксовул, юлғунлар, қуёнсуяк ва қандимлар ҳамма жойда бир хил тарқалган эмас. Вилоятнинг табиий кўллари атрофида ва кўлга яқин ерларида қамиш, қўға, янтоқ, шувоқ, буғдойиқ, ялтирбош, қумаржиқ каби ўт ўланлар ўсади. Бу зонада умуртқали ҳайвонлардан толой товушқони, тулки, қум мушуги, чиябўри, ҳар хил кемирувчиларни, шунингдек, тўрғайлар, қорабовур, ёввойи каптар ва бошқаларни учратиш мумкин.

Вилоят ўрмон фонди ерларининг  умумий ер майдони 78412 гектарни ташкил қилади, шундан ўрмон билан қопланган ерлар 42000 гектардир.

Экологик карта  



Экологик хавфсизлик

Вилоятда кейинги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида ичимлик сув сифатини яхшиланди, шунингдек саноат корхоналаридаги атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарувчи муқим манбалардаги чанг ва газ тозалаш ускуналари жиҳозланди, қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик кураш чораларини кўпайтириш ҳисобига  кимёвий препаратлар қўллаш кўламини кескин камайтирилди.

Жумладан, Ҳонка туманида пахта тозалаш заводи аҳоли пунктидан кўчирилди, Эроннинг «Шимбар» фирмаси томонидан суткасига 100 минг куб метр сув тозалаш иншооти ишга туширилди, қишлоқ хўжалиги соҳасида 120 та биолаборатория фаолият олиб бормоқда.  

2006 йилда вилоят хокимлиги томонидан 2006-2010 йилларга  мўлжалланган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш худудий Дастури тасдиқланиб унга 22 та тадбир киритилди. Шундан, сув манбаларни муҳофаза қилиш бўйича 8 та тадбир, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 3 та тадбир, ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 7 та тадбир, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича 4 та тадбир. Ҳозирги пайтга ушбу тадбирларни бажариш учун 1880288,0 минг сўм миқдорида маблағлар сарфланди ва Туямўйин сув омборининг 4,14 км узунликдаги дамбалари таъмирланди, бурғулаш ва бетон ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 1978 йилда ишга туширилган Урганч шаҳар оқава сув иншоотини тозалаш самарадорлигини ошириш муҳим бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июлдаги қарори билан тасдиқланган Дастурда 2009 йилдан бошлаб Урганч шаҳар оқова сув тозалаш иншооти бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

1. Урганч шаҳри учун оқова сув тозалаш иншооти қурилиши, қуввати суткасига 60 минг кубометр.
2.Урганч шаҳридаги ўзи оқар ва босимли канализация тармоқларини қайта тиклаш, узунлиги 9,8 км.
3.Урганч шаҳридаги 4 та окова сувларни ҳайдаш станциясини қайта тиклаш. Хар бирининг қуввати суткасига 30 минг кубометрни ташкил қилади.
4.Урганч шаҳридаги ўзи оқар оқова сув тармоқларини қуриш, узунлиги 11,2 км.
5.Урганч шаҳри 5-сон оқова сув хайдаш станциясидан тозалаш иншоотигача бўлган узунлиги 11,4 км босимли қувурни қуриш.

Экологик лойиҳалар

Хоразм вилоятида 2002 йилдан бошлаб ер ва сувдан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик тузилишини ўрганиш мақсадида олмон-ўзбек илмий лойиҳаси ҳамкорликда иш бошлади. Лойиҳанинг асосий вазифаси Хоразм вилоят қишлоқ хўжалигида иқтисодий самара ва экологик кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳада Ўзбекистонда ёш мутахассис ва олимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш кўзда тутилган. Лойиҳа томонидан ҳозирги вақтда вилоятнинг қишлоқ хўжалик секторининг иқтисодий ривожланиш қўрсаткичлар динамикасини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадқиқот гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Хоразм вилояти тўғрисида умумий маълумот
Xorazm viloyari haritasiХоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий гарбида жойлашган. Ёр майдони 6, 1 минг кв км ни ташкил этади ва Ўзбекистон ҳудудининг 1, 4 фоизини эгаллайди. Мавжуд аҳоли сони 2014 йил 1 январь холатига 1683,7 минг кишига тенг. Аҳолининг 32, 8 фоизи шаҳарда, 67, 2 фоизи қишлоқда яшайди. Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўгри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган. 
Хоразм вилояти ер тузилиши жиҳатидан икки қисмга. Денгиз сатхидан 100-110 м баланд бўлган катта шимолий қисмга ва денгиз сатхидан 120-150 метргача баланд бўлган чекка жанубий қисмга бўлиш мумкин. 

Хоразм вилоятининг маъмурий ҳудудий бирликлари тўғрисида маълумот

(2014 йил 1 январь холатига)

Шаҳар ва туманлар номи

Шаҳарлар

Маҳал-
лалар
жами

Ахоли сони,
минг киши

шу жумладан

шаҳарда

қишлоқда


Хоразм вилояти

3

496

1683,7

553,6

1130,1

1

Урганч шаҳар

1

37

137,4

137,4

0,0

2

Боғот тумани

-

43

146,8

25,9

120,9

3

Гурлан тумани

-

50

134,1

57,8

76,3

4

Кўшкўпир тумани

-

50

153,4

40,5

112,9

5

Урганч тумани

-

58

175,1

23,9

151,2

6

Хазорасп тумани

1

45

223,2

50,3

172,8

7

Хонқа тумани

-

39

167,0

57,6

109,4

8

Хива тумани

1

52

212,9

80,0

132,9

9

Шовот тумани

-

55

151,1

40,2

110,9

10

Янгиариқ тумани

-

39

104,2

25,0

79,3

11

Янгибозор тумани

-

28

78,5

15,0

63,5



Вилоят иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 78° га тенг. Вилоят ҳудудининг қумлар билан ўралганлиги сабабли ёз кунлари ҳарорат +43°+45° C даражага кўтарилади. Қиш фаслида энг паст ҳарорат -30°-33° C совуқни ташкил этади. Бу йерда ёзнинг иссиқ, қишнинг совуқ келиши об-ҳавонинг сутка давомида кескин ўзгариши, ёғин сочиннинг камлиги, ҳавонинг қуруқлиги вилоят иқлимининг асосий хусусиятларидир. 
Хоразм вилояти маъмурий худудий тузилиши бўйича 10 та туман ва Урганч шаҳрига ажратилади. 
Булар ўз навбатида 101 қишлоқ фуқоролар йиғини, 612 аҳоли пунктлари, 3 та шаҳар ва 7 та шаҳар типидаги шаҳарчаларга бўлинади. 
Вилоятда 27та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб шундан 13таси энгил саноат корхонасига қарашлидир. 
Вилотда тадбиркорлик ва хусусий бизнесни ривожлантириш дастурига кўра саноатни қайта жихозлаш, коммуникация инфратузилмасини ривозлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада яхшилаш ва уларнинг қайта ишлашини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сохасини ҳамда сайёхликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Хозирги вақтда вилоятда 39та замонавий мехмонхоналар фаолият олиб бормокда. 
Автомобил йўлларининг узунлиги 2296 километрни, шундан қаттиқ қопламли йўллар 2218 кмни ташкил қилади. 
Вилоятда халқаро классдаги аеропорт бўлиб, ҳозирда турли йўналишлар бўйича ҳаво йўллари билан боғланган. 
Вилоятда замонавий телефон тармоқлари, коммуникация системалари (алоқа, пейджер, модем ва уяли телефон) радио ва тедевидение мавжуд. 
Вилоятда асосан аграр соҳа ривожланган бўлиб, йилига 280-290 минг тонна яъни республикада етиштирилаётган пахта хом ашёсининг 7 фоизини ишлаб чиқаради. 


Хоразмнинг бой кўп қиррали тарихи қадим замонлардан буён хорижий ва юртдош олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. 
Вилоят ҳудудида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Айниқса, Хива шаҳридаги меъморий обидалар бугун дунё аҳлининг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ерда Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари алоҳида ажралиб туради. Хивадаги Ичанқаъла ёдгорлик мажмуи эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдонаси бўлган қадимий Хива шаҳрининг 2500 йиллиги 1997 йилда халқаро миқёсда кенг нишонланди. 
Хоразм вилояти мустақил ўзбек давлатчилигини қайта тиклаш, истиқлолимизни мустаҳкамлаш, юртимиз салоҳиятини янада ошириш, миллий қадриятларимизни кўз қорачигидек асраш ва бойитиш, ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун 2003 йилда Ватанимизнинг юксак мукофоти - Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган. 
Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг хулосаларига кўра, миллий давлатчилигимизнинг асослари ҳам дастлаб мана шу йерда яратилган. 
Халқимиз манавиятининг ноёб ёдгорлиги бўлган «Авесто» китоби ҳам Хоразм тупроғида яратилгани бугунги кунда кўпчиликка яхши маълум. «Хоразм» сўзи ҳам илк бор ана шу ноёб китобда учрайди. Хоразм сўзи форсча «хвар» - қуёш ва «азм» - ўлка, йер, юрт сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан бўлиб, «қуёшли ўлка» деган маънони англатади. Қадимда бу заминда массагет, сак, апасак, ос, дах каби уруғ ва қабилалар яшаган. 
Бу кўҳна замин дунёга алгебра, алгоритм каби фанларга асос солган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Христофор Колумбдан беш юз йил олдин Атлантика уммони ортида қуруклик, номаълум қитъа борлигини айтиб, йернинг айлана шаклдаги харитасини яратган Абу Райҳон Беруний, араб тилининг мукаммал қонун-қоидаларини ишлаб чиққан, бутун мусулмон оламида Жориллоҳ, яъни Оллоҳнинг қўшниси деган номга сазовор бўлган Маҳмуд Замаҳшарий сингари алломаларни берган. Хоразм вилояти Пахлавон Маҳмуд, Султон Увайс, Носируддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Баҳоуддин Валад ва унинг буюк ўғли Жалолиддин Румий, Абулқосим Али Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Баёний, Чокар, Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов сингари кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндаларининг ватани ҳисобланади. 

Ушбу саҳифадаги маълумотлар сайт маъмурияти томонидан янгиланмоқда, илтимос кейинроқ қайта ташриф буюринг!
Тадбирлар / Статистик ва таҳлилий ахборотлар / Комплекслар / Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича / Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш масалалари / Инвестициялар ривожлантириш масалалари бўйича / Қишлоқ ва сув хўжалик масалалари бўйича / Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича / Ёшлар сиёсати, маърифий ишлар бўйича / Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича / Хотин қизлар қўмитаси / Вилоят ҳокимлиги кун тартиби, иш режаси ва йиғилиш / Бўш турган бинолар / Ҳудудий бўлинмалар / Боғот тумани / Вилоят ташкилотлари / Ўзбекистон Республикаси / Ижтимоий дастурлар / Вилоят ҳокимлиги / Ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатлари / Вилоят ҳокими қарорлари / Вилоят ҳокими фармойишлари / Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида қонун / Вилояти ҳокимлигининг регламенти / Ҳамкорлик алоқалари маҳаллий ва халқаро битимлар / Ишлаб чиқилган чора тадбирлар / Аналитик хисобот ва таҳлиллар / Ҳудудий ҳокимликлар / Вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисидаги ахборот / Мухбирларни аккредитация қилиш тартиби / Вилоят ҳокимлигида махфий ахборотлар рўйхати / Очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби / Очиқ ҳайъат мажлислари ўтказиш режалари / Ҳокимликнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш / Веб-сайтига жойлаштириладиган ахборотлар рўйхати / Депутатлар фаолияти / Электрон ҳукумат / Туризм