Click to listen highlighted text!

Хоразм вилояти аҳолисига транспорт хизматини янада яхшилаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди. 
22 октябрдан "Хива-Тошкент"  йўналишига замонавий “YUTONG” русумли катта  ҳажмли автобуслар 2 та ҳаракат жадвали асосида қатновларни йўлга қўйди. Мазкур автобуслар ҳар куни Хива шаҳридан 1-график асосида соат 11-00да, 2-график асосида  соат 16-00да ҳаракатни бошлайди. 
Қатновлар жараёнида хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга жўнайдиган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. 
Автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида бўлади.  Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 1050 км масофани  17 соатда босиб ўтади. Чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 115 минг сўмни ташкил этади (автобус 51 та ўринга эга).
Эндиликда Хива шаҳри аҳолиси ва сайёҳлар Тошкент шаҳрига бориш учун Урганч шаҳрига боришига ҳожат қолмади. Улар барча   қулайликларга эга бўлган шинам автобуслар хизматидан фойдаланадиган бўлишди.

Ф.Эрманов илк бора ўзбекистондан "Гузи" мукофоти совриндори деб топилган элдошимиз Бобур Эгамберганов билан учрашди. Бобур Эгамберганов ёшларни ижодий ва интеллектуал қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ғолиб деб топилди. 

Вилоят ҳокими мамлакатимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имконият яратилаётгани, ёшларни ҳар доим қўллаб-қувватлаши ва муаммоларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.. 


Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган Шовот туманидаги таъмирталаб йўллар  тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Шовот тумани маҳаллий аҳамиятидаги умумфойдаланувдаги 4К981 “Шовот темир йўл станцияси –Ижтимоят қ.- Ўзбекистон қ.” 0-21 км узунликдаги автомобиль йўли ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволда. Ушбу автомобиль йўли 2020 йилда умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги вилоятнинг автомобиль йўлларидаги камчиликларини доимий равишда назоратга олиб, аҳолидан келаётган мурожаатларни ҳам ўрганиб шу юзадан амалий ишларни бажармоқда, шунингдек, автомобиль йўлларидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича воҳа аҳолисига барча маълумотлар тақдим қилиб борилади. 


Файлни юклаб олиш: 664k.pdf [472,56 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Вилоятимизда байрам тадбирларининг асосий қисми жорий йилнинг 21 октябрь куни эрталаб Хонқа туманида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

         

Шундан сўнг Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Байрам тадбирида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичи 1,2,3-ўрин соҳиблари(9 нафар) компьютер, ноутбук, планшет, номинация ғолиблари телевизор билан мукофотланди. 

Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари иштирокида мушоирахонлик, театр жамоаси актёрлари томонидан тайёрланган буюк сиймолар ҳақидаги бадиий чиқишлар намойиши, Алишер Навоий ғазаллари билан айтилувчи мақомчилар чиқиши ҳамда концерт дастури намойиши бўлиб ўтди. 

Байрам тадбирининг бадиий қисмларини юксак даражада тайёрлаш учун профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, бастакор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, фольклор санъати вакиллари ҳамда бошловчилар жалб этилди.


Файлни юклаб олиш: 663k.pdf [781,67 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Вилоят ҳокимининг Facebokдаги расмий саҳифасига “Наврўз” шаҳарчасида яшовчи фуқародан келган мурожаат юзасидан Фарход Эрманов бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.

“Future Industry Systems” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида “Кичик маиший техника ва электр двигателлари ишлаб чиқариш” заводини барпо этиш бўйича дастлабки қурилиш ишлари бошланди.
Иқтисодиёт ривожланиши, яъни вилоятимиз Ялпи ички маҳсулоти ортиб бориши учун иқтисодиётда қўшимча қиймат берувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган мана шу янги лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Хазорасп тумани, балки бутун Хоразм вилояти иқтисодиёти ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Қўшма корхона томонидан биринчи босқичда қиймати 15,5 млн. долларга тенг инвестициялар киритиш ҳисобига “Электр двигателлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиб, 200 та янги иш ўринлари яратилади ва йилига қиймати 14 млн. АҚШ долларига тенг 5 турдаги 2 млн. га яқин электр двигателлари ишлаб чиқарилади.

Мухтарам Президентимиз томонидан бугунги кунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятни ошириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда Хоразм вилоятида мазкур йўналишларда бир қатор ишлар олиб борилди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 72 та мехмонхоналар қурилиб, ишга туширилди. Хорижий сайёҳларнинг вилоятга ташрифи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошиб, 255 минг нафарни ташкил қилди. Ўтган йилнинг ўзида 74 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил қилиниб, 170 млн. АҚШ долларига яқин тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилди. Шунингдек, 70 млн. доллардан ортиқ маҳсулотлар экспортини амалга оширишга эришилди. Ушбу йўналишларга хорижий инвесторларни жалб қилиш, уларни туризм, инвестиция ва экспорт салоҳияти билан яқиндан таништириш ва хамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов бошчилигида тадбиркорлик субъектларидан ташкил топган Хоразм вилояти делегацияси 18 октябр куни Ҳиндистон давлатига ташриф буюриб, шу куннинг ўзида ҳар йили бир маротаба ўтказиладиган Хиндистон миллий хунармандчилик кўргазмасида иштирок этишди. Кўргазма доирасида вилоятдаги хунармандлар иштирок этишиб, зардўстлик, ипакчилик, гиламчилик, тасвирий ва амалий санъат, ёғоч-ўймакорлик ва бошқа хунармандчилик маҳсулотлари билан қатнашишди. Шунингдек, делегация аъзолари олтин ишлаб чиқариш ва заргарлик маҳсулотлари тайёрлаш ҳамда экспорти билан шуғулланувчи Ҳиндистоннинг йирик “Jurassic” компанияси директори Умеш Гарг, логистика компанияси “SeaStar Global Logistics Pvt.Ltd” директори А.К.Шарма, халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “The Great Eastern Shipping company Limited” компанияси раҳбари Камал Ядав, фармацевтика йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркор Dr.Sunil Patodia, туризм йўналишидаги “Holiday Merchants” компанияси раҳбари Викас Хандури, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ўртасида туристик салоҳиятни тарғиб қилувчи “PT Global EDU” компанияси раҳбари С.Пател билан музокаралар ўтказишди. Учпашувлар давомида Мухтарам Президентимиз томонидан инвестиция, экспорт, туризм соҳаларини ривожлантириш, чет эллик инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароит ва берилаётган преференциялар бўйича қарорлар доирасида аниқ маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, туризм соҳасида аниқ мақсадли келишувларга эришиш, хусусан инфо-турлар ташкил этиш, сайёхлик ташкилотлари ўртасида сайёхларни алмашиш бўйича шартномалар имзолаш, Хиндистондаги ўқувчи ва талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи профессорлари ўртасида вилоятнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш, заргарлик саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва логистика марказини ташкил этиш, юқори хосилдорликга эга бўлган боғ барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, вилоятда текстил саноати йўналишида ип-калавани бўяш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ушбу маҳсулотларнинг экспорт қилиш ҳамда аниқ келишувларга эришиш масалалари муҳокама қилинди. Хоразм вилояти ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациясининг Ҳиндистон давлатига ташрифи давом этмоқда. Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби электр энергетикаси соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда электр энергетикаси тизимига оид ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор фармон, қарорлар бунинг яққол далилидир
Ушбу эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида электр таъминоти корхонасининг янги, 2 қаватли замонавий биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада, Хива тумани ва Хива шаҳри аҳолиси учун электр энергетикаси таъминоти янада яхшиланиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга энг замонавий технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.
Истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилди, - дейди “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ директори М.Базаримбетов.
Замонавий бино барча қулайликка эга бўлиб сўнгги русумдаги техникалар билан таъминланган. Рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида мониторлар ҳамда юқори тезликда ишловчи интернет, “Фуқаролар қабулхонаси” ва “Корхона юристконсулти”, туну кун ишлайдиган диспетчерлик хонаси, электромонтёрлар техник машғулотлар ўтказиши учун замоновий полигон ва ходимлар учун ошхона  мавжуд. 
Бинонинг очилиш маросимида қатнашганлар бинода яратилган шароитлар, мавжуд техник ва технологик ускуналари билан танишди. 
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва “Ҳудудий элэктр тармоқлари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Р.Райимов қатнашди ва сўзга чиқди.