Click to listen highlighted text!
Урганч марказий деҳқон бозори ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди. Савдо ярмаркасида вилоятнинг барча туманлари учун алоҳида расталар ажратилган бўлиб, бу ерда қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар она заминимизда етиштирилган турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар.
Бугун Хоразм вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда савдо ярмаркасининг фаолияти билан яқиндан танишди. Унда  26 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан иштирок этаётган тадбиркорлар, фермерлар ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари билан карантин даврида озиқ-овқат ва қилоқ хўжалиги маҳсулотларини асоссиз оширмаслик, бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирларини мунтазам олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
Ҳар бир туман ва шаҳарлар учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Департаментнинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан карантин даврида аҳолига бепул исириқ тарқатилди. Вилоят ҳокими 27 турдаги бирламчи истеъмолбоп озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлиги ва арзонлаштирилган нархи назорати юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат қилди.


Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. Ана шунадай вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг  асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят  солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. 
Хусусан, Хоразм вилоятининг барча вилоят, шаҳар ва туманларида Департамент ва солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, карантин даврида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олинган.
19  март куни деҳқон бозоридa ишчи гуруҳ ташаббуси билан аҳолига бепул исириқ тарқатилди. 
Барча тегишли ташкилотлар фаоллик кўрсатмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот тумани Миришкор қишлоғи профилактика инспектори Э. Тожиев ва унинг оила аъзоларида вирус аниқлангани тўғрисида   ёлғон  хабарлар  тарқатилмоқда. 

‼️Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️ 

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аслида эса бу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги масъулларидан маълумот сўралмаган ва ҳеч ким транспорт қатновлари йўлга қўйилмаганлиги тўғрисида шикоят қилмаганҲар бир маълумотни тарқатишдан олдин аниқ манбага асосланиб текшириб ишонч хосил қилгандан сўнггина тарқатиш лозим. Бу каби ёлғон ахборотлар нафақат вилоятни балки Ўзбекистонни ҳам ҳалқаро миқёсдаги имиджига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шундай экан асосланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва ишонмаслигингизни сўраймиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.
Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди.
Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди.
Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди.

Президентимиз шу йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишган эди.
Давлатимиз раҳбари мазкур ҳудудга ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этган ҳолда, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш юзасидан тавсия ва топшириқлар берганди.
Шундан келиб чиқиб, Хоразм вилоятидаги туман (шаҳар)лар ҳокимларидан иборат делегация Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани тажрибасини ўрганди.
Делегация аъзолари дастлаб, “ТCT Agrocluster” агросаноат кластерига қарашли далаларда бўлиб, деҳқончилик ишларини ташкил этиш жараёни билан танишди. Мулоқотлар давомида меҳмонларга агрокластер усули афзалликлари, унинг деҳқон манфаатдорлигини таъминлашдаги ўрни, замонавий техникалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. ана шунадй вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг  асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. 
Урганч марказий деҳқон бозори вилоятнинг энг катта бозорларидан бири саналади. Бу ерда аҳоли учун зарур бўлган минг хил турдаги махсулотларнинг савдоси яхши йўлга қўйилган. Бозорда фаолият юритаётган 2 мингдан ортиқ тадбиркорлар аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ҳаракатидалар. Бозорда ташкил этилган “Элга хизмат” расталарида гўшт, ёғ, тухум каби истеъмолбоп махсулотлар бошқа савдо марказларига нисбатан арзон. Шунингдек, “Даладан – дастурхонга” шиори остида мева-сабзавот ва полиз экинлари учун алоҳида павильонлар ажратилган бўлиб, бу ерда қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка 

“Хоразм вилояти Ҳазорасп бозорида 2500 сўмлик картошка бир кун ичида 6000 сўмга чиққан эди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва солиқ органлари ходимларининг аралашуви билан, картошканинг баҳоси 2500-3000 сўмга тушди. Давлат ташкилотлари ходимлари нарх-навони қаттиқ назоратга олган. Картошка, пиёз, сабзи, тухум, ёғ ва бошқа маҳсулотларнинг узлуксизлиги, баҳоси ишчи гуруҳ ходимлари томонидан мунтазам мониторинг қилиниб, аҳолининг эҳтиёжи таъминланмоқда”.



Унда Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳамда Тупроққалъа ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилиши кўзланган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказиш масала муҳокама қилинди.
Ҳазорасп туман ҳокими биринчи ўринбосари, Питнак шаҳар ҳокими Ойбек Бобоев сўзга чиқди ва бир неча йиллардан буён Тупроққалъа аҳоли яшаш пункти ва Питнак шаҳри аҳолиси Ҳазорасп тумани маъмурий марказидан узоқдалиги туфайли қийналиб келаётгани, келиб тушаётган муаммоларнинг 90 фоизи шу билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Сессияда Хоразм вилояти ҳокими зиммасига “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Тупроққалъа туманини ташкил этиш таклифини кўриб чиқиш ва Олий Мажлисга таклиф киритиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилди.
Ўртага қўйилган масала юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Сессия якунида муҳокама этилган масала юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Хоразм вилояти ДСЭНМ билан ҳамкорликда вилоятдаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи мавжуд 420 автобус ва 172 та микроавтобусларни янги турдаги коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида ҳар 4 соатда дезинфекция қилишмоқда.