Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

МАВСУМ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

  • Qog'ozga chop etish

Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш бўйича Хоразм вилояти тўртинчи сектори, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари томонидан Ҳазорасп тумани  Мухомон ва Шодухуррам маҳаллаларида сайёр учрашув ташкил этилди. 


Учрашув ҳар галгидан кўра гавжумроқ ва мурожаатларнинг аксарияти иситиш тизимларини созлаш, газ босимини ошириш каби масалаларда бўлди.
Олдинда қиш, иситиш мавсуми, коммунал соҳа, инфратизим иншоотлари билан боғлиқ муаммолар кўпайиши ҳам табиий. Аслида ҳам сайёр қабулни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад ҳам куз-қиш мавсуми билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этишга асосий эътибор қаратиш эди.
- 37-сонли мактабимиз 210 ўринга мўлжалланган, бугунги кунда 421 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабимиз ижтимоий объект бўлишига қарамасдан газ билан таъминланмаган. Куз-қиш мавсумида мактаб хоналарининг меъёр даражада иссиқ эмаслиги, мавжуд иситиш қозонларимизга кундалик ёқиш учун ажратилган кўмир миқдори жуда кам дейди, - мактаб директори Замира Ибодуллаева. Аслида қурилган иситиш қозонимизга соатига 18 кг.дан кўмир ёқишимиз керак экан, бироқ мактабимизга тегишли мутасаддилар томонидан 7,5 кг. норма белгилаб берилган, - дейди ўз мурожаатида. Мактаб директорининг мурожаати жойига бориб ўрганилди. 
Шунингдек, ичимлик сувини тозалаш ускунасини ишлатиш учун 3 фазали электр токи зарурлигини, ускуна ўрнатилган бўлишига қарамасдан ханузгача ишламаётганлиги таъкидлашди.  


Сайёр учрашувда Мухомон ва Шодухуррам маҳаллаларида яшаётган аҳолининг мурожаатлари тингланди.  Камчиликлар бўйича мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижросининг аниқ муддати белгиланди.  
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya