Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш бўйича Хоразм вилояти тўртинчи сектори, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари томонидан Ҳазорасп тумани Мухомон ва Шодухуррам маҳаллаларида сайёр учрашув ташкил этилди.
Учрашув ҳар галгидан кўра гавжумроқ ва мурожаатларнинг аксарияти иситиш тизимларини созлаш, газ босимини ошириш каби масалаларда бўлди.
Олдинда қиш, иситиш мавсуми, коммунал соҳа, инфратизим иншоотлари билан боғлиқ муаммолар кўпайиши ҳам табиий. Аслида ҳам сайёр қабулни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад ҳам куз-қиш мавсуми билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этишга асосий эътибор қаратиш эди.
- 37-сонли мактабимиз 210 ўринга мўлжалланган, бугунги кунда 421 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабимиз ижтимоий объект бўлишига қарамасдан газ билан таъминланмаган. Куз-қиш мавсумида мактаб хоналарининг меъёр даражада иссиқ эмаслиги, мавжуд иситиш қозонларимизга кундалик ёқиш учун ажратилган кўмир миқдори жуда кам дейди, - мактаб директори Замира Ибодуллаева. Аслида қурилган иситиш қозонимизга соатига 18 кг.дан кўмир ёқишимиз керак экан, бироқ мактабимизга тегишли мутасаддилар томонидан 7,5 кг. норма белгилаб берилган, - дейди ўз мурожаатида. Мактаб директорининг мурожаати жойига бориб ўрганилди.
Шунингдек, ичимлик сувини тозалаш ускунасини ишлатиш учун 3 фазали электр токи зарурлигини, ускуна ўрнатилган бўлишига қарамасдан ханузгача ишламаётганлиги таъкидлашди.
Сайёр учрашувда Мухомон ва Шодухуррам маҳаллаларида яшаётган аҳолининг мурожаатлари тингланди. Камчиликлар бўйича мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижросининг аниқ муддати белгиланди.
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати