Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗИЛИШИГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ


Хоразм вилояти Хазарасп туманидаги электр энергияси узилишига ойдинлик киритилди


Бугун, 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда  Ҳазорасп туманига Электр энергияси кундузи умуман берилмаяпти деган мазмунда гап-сўзлар тарқалди. “Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳолат ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.


Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги магистрал йўлнинг четидаги "Саноат" подстанциядан чиқувчи 10 кВ «КАРВАК» фидерида кўпчилик симёғочлар ёғоч устундан иборат  эди. 
  Ҳудудлардаги ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жорий таъмирлаш режасига киритилган.  4 ноябрдан 11ноябргача жорий  таъмирлаш ва ёғоч устурларни бетон устунларга алмаштириш режаси асосида ишлар олиб борилди.  Шу сабаб,  4-11 ноябрь кунлари соат 10:00 дан  18:00 га қадар туманда таъмирлаш ишлари электр энергиясидан ажратилган ҳолатда олиб борилган.


Маълумки, электр энергиясидан ажратилмаган ҳолатда таъмирлаш ишлари олиб борилган тақдирда, электр энергияси ходимлари ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.  Шу сабаб юқоридаги ҳудудларда электр энергиясида узилишлар кузатилган.  
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.


“Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 11 ноября 2019 23:11
Хамма узини оклаш учун хар хил бахоналар уйлаб топади.Хусусан, Президентимиз шу йил 14-15 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи кутилаётганлиги сабабли худдики бир хафта ичида то Питнак шахригача булган магистрал йулдаги  ёгоч устунлар бетон устунларга алмаштирилиб,уйлар ва йул буйидаги бинолар салат рангли  буёкка буялаб,гуё Хоразмда хаммаси зур деб,хамма жой чиройли деб Президентни кузини шамгилаб ва хужакурсинга килинаётган ишлар бу!!!... Колаверса, хамма катта рахбарлар энди 15-20 кун деганда анча кимирлаб колди.Хазорасп тумани Б.Матирзаев махалласи Хазорасп кучаси ички кисмининг ахволи ута ачинарли!!! Кучанинг эни 3 метр. Ёзда чанг,кишда тиззадан лой ва "катта кем" керак булади болажонлар учун!!! Кучада ноконуний курилишлар сабаб шу махалладан утган ёп-арикнинг суви томокаларга келмайди! Ушбу махалла 2018 йилда "Обод кишлок" дастурига хам тушган.Лекин хеч канака иш килинмади!!!Вахоланки,ушбу куча ва махаллада туманнинг 4 та сектор рахбарлари хам хизмат уйларида яшашади!!! Хурматли Фарход Уразбаевич, сиз шу пайтгача нега жимсиз!? Ахир, сиз бу ахволдан хабардорсиз-ку!? Ёки тили кисик жойингиз борми ёхуд куркасизми кимдан ва нимадандир ёки журъатингиз етмайдими!?....Хар холда, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ХОКИМИ-ПРЕЗИДЕНТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИСИЗ!!!!!?????.....
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив