Хоразм вилояти Хазарасп туманидаги электр энергияси узилишига ойдинлик киритилди
Бугун, 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманига Электр энергияси кундузи умуман берилмаяпти деган мазмунда гап-сўзлар тарқалди. “Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳолат ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги магистрал йўлнинг четидаги "Саноат" подстанциядан чиқувчи 10 кВ «КАРВАК» фидерида кўпчилик симёғочлар ёғоч устундан иборат эди.
Ҳудудлардаги ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жорий таъмирлаш режасига киритилган. 4 ноябрдан 11ноябргача жорий таъмирлаш ва ёғоч устурларни бетон устунларга алмаштириш режаси асосида ишлар олиб борилди. Шу сабаб, 4-11 ноябрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 га қадар туманда таъмирлаш ишлари электр энергиясидан ажратилган ҳолатда олиб борилган.
Маълумки, электр энергиясидан ажратилмаган ҳолатда таъмирлаш ишлари олиб борилган тақдирда, электр энергияси ходимлари ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Шу сабаб юқоридаги ҳудудларда электр энергиясида узилишлар кузатилган.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
“Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.