Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ф.Эрманов норози аҳоли билан учрашди

Урганч шаҳридаги “Ашхобод” маҳалласида яшовчи аҳолига Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғидан ер ўрни ажратиб берилган эди аммо хонадон эгаларининг баъзиларига компенсация пули тўланмаган эди. 
Кеча Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғида одамлар норозилиги сабаб соат тахминан 21:00да Урганч – Хонқа йўлининг қатнов қисмини тўсишгани ва шу сабаб бир неча соат давомида катта қатнов йўлидан автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолгани тўғрисида хабар тарқалди. Бундан хабар топган вилоят ҳокими Фарход Эрманов воқеа жойига зудлик билан етиб бориб норози аҳоли билан мулоқотга киришди. Аҳолини тинчлантириб, 27 июль куни эрталаб соат 8-00да шу жойнинг ўзида ишчи гуруҳини тузиб, аҳоли вакиллари билан музокара ўтказиб, муаммоларнинг ечимини топишга ваъда берганидан сўнг одамлар тинчланиб,тарқала бошлади.
Бугун эрталабдан вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ахолига билан учрашиш мақсадида ташриф буюришди. Хозирда вилоят ҳокими ҳар бир хонадон эгаси билан шахсан ўзи учрашиб уларнинг талаб ва истакларини эшитиб шу юзадан амалий чора кўрмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар ва хомиладор аёлларга қўшимча шароит ҳамда ер ажратиб бермоқда. Бундан ташқари аҳолига текинга қум етказиб берилмоқда ва қурилиш молларини бозор нархидан хам 10 фоиз чегирма билан етказиб беришни шахсан ўз назоратига олди. 
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив