Click to listen highlighted text!
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли аҳолининг сабабсиз кўча-куйга, жамоат жойига чиқиши чекланди.  Ушбу синовли даврдаХоразм вилояти  прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконларининг фаолияти йўлга қўйилган. 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ 1-ЎРИНБОСАРИ Г.ҚУРБОНБОЕВА ТАШАББУСИ БИЛАН ИШСИЗ АЁЛЛАР УЧУН МАҲАЛЛАЛАРДА ТАНДИР ҚУРИЛИБ, НОН ЁПИШ ХИЗМАТИ ЙЎЛГА  ҚЎЙИЛДИ. 

Карантин шароитида бозорларда имкон қадар аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан «Даладан - дастурхонгача» тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган  маҳаллаларда хусусан, аҳоли уйларига яқин ҳудудларда кўчма бозорлар ташкил этилмоқда.
Кўчма бозорларда аҳолига  кундалик ўттизга яқин турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилмоқда. 

   Юртимизга келган ташвишнинг аввалида дилимизга бостириб кирган хавотиру таҳликалар тезда чекиниб, ўрнини халқимизга хос интизом, саришталик, аҳиллик ва бирдамлик эгаллади. 
    Хоразм вилоятида ҳам кириб келувчи ва чиқиб кетувчи, шунингдек, ички ҳудудлараро ҳаракатланувчи транпорт воситалари доимий назоратга олинган.
Урганч шаҳри аҳоли сони ва зичлиги жиҳатидан вилоятимизда олдинги ўринларда турадиган маъмурий-географик ҳудуд ҳисобланади. Шу боисдан карантин даврида сифатли ва интизомли транспорт қатновларини амалга ошириш муҳимдир. 

    Янгиариқ туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида марказ ходимлари томонидан сайёр давлат хизматларини кўрсатилиши натижасида, 2019 йилда 1351 та мобиль давлат хизматлари кўрсатилиб,  жисмоний ва юридик шахсларга 47  мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 825 тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу рақамларнинг ортиши биринчи галда аҳолининг ишончи ва албатта хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ. 
   Марказнинг янги барпо этилган биносида инвесторлар учун махсус хоналар мавжуд бўлиб, инвесторларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун зарур маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган. Давлат хизматлари марказлари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз учун.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилишни таьминлаш максадида марказдан олисда жойлашган  "Дургадик" , "Навруз" ,"Таянч","Моштугай", "Катта Жирмиз" каби маҳалларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ҳокимлиги томонидан кўчма савдо дўконлари ва ижтимоий дорихоналар ташкил қилинган . 

Бугунги куни глобал дунёда коронавирус инфекцияси инсоният    ҳамжамиятига жиддий ҳавф солмоқда. Минглаб одамлар вафот этмоқда, ўн     минглаб одамлар оғир касалликга чалинмоқда, юз минглаб одамлар карантинга олинмоқда. Коронавирус пандемияси нафақат инсонларнинг хаёти ва соғлиги,    балки барча давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига хавф туғдирмоқда ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига сабабчи бўлмоқда.   

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши сабабли инсонларнинг харакатланишига чекловлар киритилиши ва айрим йирик корхоналарнинг тўҳтатилиши, ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқаришига, халқаро савдо алоқаларининг издан чиқишига, дунё молия бозорларида хомашё товарлари нарҳларининг пасайишига ва бошқа жиддий қийинчиликларга олиб келмоқда.

Ушбу вазият ва омиллар глобал иқтисодият тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистонга ҳам зарарли таъсирини теккизмоқда.

Маълумки 2020 йилнинг 19 март куни Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар туғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фармон билан Молия вазирлиги хузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” ташкил этилди. Ушбу жамғарма маблағлари биринчидан, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича соғликни сақлаш соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш, иккинчидан, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб кувватлаш,      учинчидан, аҳолини қўллаб-кувватлашни кенгайтириш, тўртинчидан иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилади.

Шуни қайд этиш керак, Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий   йилнинг 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган            инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб қувватлаш  масалалари буйича ўтган видеоселектор йиғилишида, “Бугунги кунда бутун         дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда” деди.


   Азалдан  қуёнчилик етти  хазинанинг бири дея эътироф этилган. Қуён гўшти  тўйимли  парҳез  маҳсулоти, териси  мўйна ишлаб чиқариш саноати учун қимматли  хом ашё, юнги  кийим-кечак  ишлаб чиқаришда қўлланилади. Серпушт, тез етилади. Ҳар  қандай  шароитга  мослашувчан. Уни саноат негизида ҳам, уй шароитида ҳам боқиш, кўпайтириш,  мўмай даромад олиш  мумкин. Хива тумани ҳокимлиги  ҳудудлардаги барча маҳаллаларда қуёнчиликни  ривожлантириш  борасида  чора-тадбирлар белгилади. 

Ижтимоий тармоқларда “Тиббиёт ходимлари кўчада лопатка, кетмон билан иш қилдирилмоқда. Касаллика қарши курашнинг янги усулими бу?”, деган хабар тарқалди. 
Суратда тиббиёт ходимлари  ўз ҳудудидаги ободонлаштириш ишларидаги иштироки  тасвирга олинган бўлиб, бу аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги, олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмайди. Аксинча, пандемиянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўрсатмасида барча тиббиёт муассасалари атрофи доимий тоза сақланишибелгиланган. 
Шунингдек, кичик тиббиёт ходимларининг лавозим йўриқномасида, ўзи ишлаётган тиббиёт муассасасининг ички ва ташқи тозалиги учун масъуллиги белгиланган. Ушбу меҳнат тури  меҳнат кодексининг “Мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисида”ги 7-моддасида назарда тутилган мажбурий меҳнат турига кирмайди.     
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  Бугунги синовли кунларда Ҳазорасп туманидаги Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказида иш қизғин. Чунки, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказларининг 1197 қисқа рақамли ишонч телефонига фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаат қилинган оилаларга эса ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.