Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Кичик тадбиркорлик

  • Qog'ozga chop etish

Кичик тадбиркорлик


 2017-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14448 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлар сони 13958 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 96,6 фоизини ташкил қилди.
Рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 23,8 фоизи), саноат (15,4 фоизи), қурилиш (10,0 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (7,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодиёт тармоқлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

 

Рўйхатга 
олинганлар

Фаолият 
кўрсатаётганлар


бирлик

якунга нисбатан фоизда

бирлик

якунга нисбатан фоизда

Жами

14448

100,0

13958

100,0

шу жумладан:

 

 

 

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

1100

7,6

1059

7,6

саноат

2232

15,4

2189

15,7

қурилиш

1438

10,0

1402

10,0

савдо

3442

23,8

3327

23,8

ташиш ва сақлаш

539

3,7

526

3,8

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

778

5,4

753

5,4

ахборот ва алоқа

241

1,7

229

1,6

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

443

3,1

441

3,2

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

4235

29,3

4032

28,9

 
 
Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 84,6 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 35,9 фоизи хусусий корхоналар, 0,4 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 48,3 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.
 
Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик шакллари бўйича қуйидагича тақсимланади:

1 июль ҳолатига,
умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида


2017 йил январь-июнда жами 1035 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари –993 та). Уларнинг асосий қисми Урганч шаҳри (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг 28,9 фоизи), Хива (15,7 фоиз), Урганч (11,0 фоиз), ва Хонқа (8,9 фоиз)и туманларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйҳатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 27,3 фоизи саноат, 22,4 фоизи савдо ва 12,5 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 475 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 115 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 24,2 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.
2017 йил январь-июнида иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳамда аҳоли бандлиги бўйича давлат ва нодавлат секторларининг нисбати қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида


2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11397тани ташкил қилди.
2017 йил январь-июнида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 61,7 фоизи (2016 йил январь-июнда 61,7 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
2017 йилнинг январь-июнда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- 599,8 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 82,2 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 474,1 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор, 125,7 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;
-саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 765,5 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 43,8 фоизи) ёки 2016 йилнинг январь-июнига нисбатан 106,2 фоизни ташкил қилди;
 
-1395,4 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,7 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 98,5 фоизи) ташкил қилди.
-479,6 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 59,2 фоизи) ўзлаштирилди ва 2016 йилнинг январь-июнига нисбатан 112,8 фоизга ўсди;
-605,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 90,3 фоизи) бажарилди ва 2016 йилнинг январь-июнига нисбатан 105,5 фоизга кўпайди;
-автомобил транспорти юк айланмасининг 106,7 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 94,4 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 105,5 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 93,2 фоизи) кўпайиши таъминланди;
-чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 86,4 фоизи ёки 1624,6 млрд. сўми (ўсиш 110,0 фоиз) ва хизматлар умумий ҳажмининг, мос равишда 67,4 фоизи ёки 947,4 млрд. сўми (ўсиш 107,9 фоиз) шакллантирилди;
-27,1 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 45,9 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 77,7 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 94,8 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.
2017 йилнинг январь-июнида кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмидаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши қуйидагича ифодаланади:
 Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми, млрд.сўмКичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши, 
% ҳисобида
   
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

1395,4

98,5

Саноат

765,5

43,8

Қурилиш

605,7

90,3
Чакана савдо

1624,6

86,4

Юк ташиш, млн тн.

20,8

91,1

Йўловчи ташиш, млн.киши

204,2

93,8

Экспорт, млн. АҚШ долл.

27,1

45,9

Импорт, млн. АҚШ долл.

77,7

94,8

 
Ялпи ҳудудий маҳсулот ва иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик (бизнес) улушининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида

 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya