Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Кичик тадбиркорлик (бизнес)

Кичик тадбиркорлик (бизнес)


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик(бизнес) субъектларининг сони 11156 тани ташкил қилди.
2017йил январь-мартда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 61,1 фоизи 
(2016 йил январь-мартда 61,0 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январь-мартда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- 597,8 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди 
(жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 82,3 фоизи), шу жумладан 
банд бўлганларнинг 473,0 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор, 
124,8 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;
-саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 321,0 млрд. сўмни 
(жами саноат ишлаб чиқаришининг 39,1 фоизи) ёки 2016 йилнинг 
январь-мартга нисбатан 110,2 фоизни ташкил қилди;
- 269,7 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,3 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 97,1 фоизи) ташкил қилди.
-187,4 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 
71.9 фоизи) ўзлаштирилди ва 2016 йилнинг январь-мартга нисбатан 100,6 фоизга ўсди;
-258,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 91,5 фоизи) бажарилди ва 2016 йилнинг январь- мартга нисбатан 109,7 фоизга кўпайди;
-автомобил транспорти юк айланмасининг 108,2 фоизга (вилоят 
жами автомобил транспорти юк айланмасининг 92,9 фоизи), йўловчи 
айланмасининг эса 107,2 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 
92,7 фоизи) кўпайиши таъминланди;
- чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 88,1 фоизи 
ёки 726,9 млрд. сўми (ўсиш 112,7 фоиз) ва хизматлар умумий ҳажмининг, мос равишда 69,2 фоизи ёки 484,4 млрд. сўми (ўсиш 111,9 фоиз) шакллантирилди;
2016 йилнинг январь-мартда кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмидаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши қуйидагича ифодаланади:
 Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми, млрд.сўмКичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши, 
% ҳисобида
   
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

269,7

97,1

Саноат

321,0

39,1

Қурилиш

258,5

95,1
Чакана савдо

726,9

88,1

Юк ташиш, млн тн.

6,7

83,6

Йўловчи ташиш, млн.киши

94,6

93,6

Экспорт, млн. АҚШ долл.

13,6

37,5

Импорт, млн. АҚШ долл.

31,3

83,3

 
Ялпи ҳудудий маҳсулот ва иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик (бизнес) улушининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади:
умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида


Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив