Click to listen highlighted text!


“SPLASH URGANCH”  масъулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти кунжутни қайта ишлашдан иборатдир. Бундан ташқари бу ерда таҳин – кунжут пастаси, ва кунжут ҳолваси ҳам ишлаб чиқарилади.  Муқаддам илк фаолиятини бундан уч йил олдин  атиги 5 ишчи билан бошлаган  даргоҳда айни пайтда 40 нафар  ишчи – хизматчи меҳнат қилишаяпти.  



Ассалому алайкум ҳурматли ёшлар! Азиз Фарзандларим!


Муҳтарам Президентимизнинг жонажон Ватанимизнинг чинакам раҳнамоси сифатидаги беқиёс ғамхўрлиги, эътибори туфайли мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичи бошланиб, давлатимиз раҳбари алоҳида эътироф этган “Ўзбекистон ёшлари ҳаётидаги туб бурилишлар йили”да   нишонланаётган – “Ёшлар куни” байрами билан Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда вилоятимизнинг барча ёшларини   чин дилдан муборакбод этаман! 

Маълумки, бундан уч йил мақаддам - 2017 йилнинг 30 июнь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ушбу сананинг Ўзбекистон Республикасида “Ёшлар куни” байрами сифатида Мустақиллигимиз солномасидан муносиб ўрин эгаллагани нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди!


Ҳаётда ҳалол меҳнат қилган киши ҳамиша файзли, хотиржам турмуш кечиради. Оиласида аҳиллик, файзу баракат бўлади. Бироқ гоҳида  оиласи, фарзандлари, яқинларини ўйламай қинғир ишларга қўл ураётганлар ҳам учрайди.  Жумладан, ёши 40 дан ошган М.Т. ўз иш жойига эга бўлиб,  хайдовчилик қилаётган бир пайтда ҳаёлига яна мўмай даромад орттириш келиб қолди. У собиқ “дўсти”  Н.С.ни излаб, ундан боши оғриётганлигини ва “Гугурт қутисидан борми?” дея сўраб қолди. “Дўсти”   ҳам унга йўқ демади. 

Юртимизда ҳар бир кишининг касб-ҳунар ўрганиши, ўзи ҳоҳлаган соҳада меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ундан оқилона, тўғри фойдаланаётган ҳар бир фуқаро қувонарли натижаларга эришмоқдалар. Уларнинг  ютуқларидан нафақат ўзлари балки ота – оналари, яқинлари, қўни-қўшнилари ҳам севинишади. 
Бироқ ҳаётда шундай кишилар ҳам учрайдики, улар ана шундай имкониятлардан фойдаланмай, аксинча қинғир, нотўғри йўлларга кириб, умрини хазон қилиди.
Масалан, урганчлик Ж.Ж. ўзининг бир неча бор қонун бузилишларга йўл қўйиб, тегишли жазони олган бўлсада, яна “жиноят кўчасига кирди” Ж.Ж.  2020 йил 21 февраль куни соат тахминан 1230 дан 1400 гача бўлган вақт оралиғида Урганч шаҳар, Афросиёб кўчаси,17-уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг боғ томон эшигини синдириб, ичкарига ғайриқонуний равишда киради. Уйнинг ётоқхонасидан фуқаро С.И.га тегишли бўлган бир дона баҳоси 3.500.000 сўм бўлган 10 граммлик аёллар тилла занжирини, баҳоси 45.000 сўмлик бир дона аёллар қўл соатини, баҳоси 2.450.000 сўм бўлган бир дона аёллар занжирига тақиладиган 7 граммлик тилла тақинчоқни, баҳоси 100.000 сўмлик бир дона эркаклар кумуш узугини ва баҳоси 1.440.000 сўмлик 72 дона ароқ махсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади. 


Президентимиз жорий йил 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ички туризм имкониятларидан янада унумлироқ фойдаланиб, соҳага хизмат қилувчи йўлдош тармоқларда иш жойлари ташкил этиш, диққатга сазовор масканлар ва қадимий шаҳарларга саёҳатлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратган эди.

Хоразм вилоятида ҳам меҳмонларни муносиб кутиб олиш, мароқли ва хавфсиз дам олишлари учун барча шароитлар яратилди.Президентимизнинг шу йил 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони вилоятда янги ички туризм йўналишлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтириш, тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини босқичма-босқич юксалтиришда дастуриламал бўлмоқда.


–Вилоятимизда бу йўналишларда катта салоҳият мавжуд, – дейди вилоят туризмни ривожлантириш департаменти бўлим бошлиғи Райҳон Давлетова. – Қадимий Хоразм воҳаси ноёб маданий ёдгорликлари ва табиий мерос объектларига бой ҳудуд. Зиёрат, таълим, экологик ва соғломлаштириш, гастрономик туризми йўналишларига дунё аҳли катта қизиқиш билдиргани ҳам бежиз эмас. Пандемия шароитида ҳам вилоятнинг жозибадор туристик имкониятларидан янада унумли фойдаланиш бўйича белгилаб олинган вазифалар изчил давом эттирилмоқда.


Сайёрамизга чанг солган пандемиядан бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз сайёҳлик соҳаси ҳам жиддий зарар кўрди. Бироқ,мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши карантин қоидалари жорий этилганидан бошлаб, туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.


  Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари К Игамбергенов ҳамда, Хива туман ҳокими О Матякубов туманимизниг «Парчанхос» маҳалласида  “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ҳар бир хонадон ташқи кўриниши, кўчаларда қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб берилди. Шу билан бир қаторда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳабар олдилар. Уларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 

     Боғот туманида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни камбағалликдан чиқариш ва даромадга йўналтириш мақсадида, туман ҳокими О.Холбоев ҳар бир фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглаб, ҳар қандай вазиятда мурожаатчининг оиласига ёрдам бериш орқали маҳаллаларда камбағалликнинг олдини олишга эришилмоқда. Ҳамжиҳатликдаги ишлар самараси туфайли халқ ислоҳотлардан рози бўлишлари учун тинимсиз мурожаатлари тингланмоқда, ёрдам берилмоқда. Навбатдаги ҳоким қабулида фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, кадастр ва бошқа масалалар   бўйича мурожаатлар қилишди.
     Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ва ҳал бўлмаган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб муддатлар белгиланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борда  туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқдир.  

 Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактаб ва коллежларни тугаллаб, етуклик онларига етиб келганингиз билан вилоятимиздаги ёши улуғ инсонлар ва шахсан ўз номимдан қизғин ва самимий муборакбод этаман. Сиз мўътабар ва муҳтарам ота–оналарининг умид юлдузи бўлган, бугун мустақил ҳаётга йўлланма олиб, келажакда юртимиз таянчи ва суянчи бўлишга шайланиб турган ўғил-қизларимизга чин юракдан оқ йўл тилар эканман, бугунги орзу интилишларингиз, ёшлик шижоатингиз, пок ва ёруғ ниятларингиз Сизни асло тарк этмасин, дейман!
 Ушбу бетакрор лаҳзаларда фурсатдан фойдаланиб, айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман.


Вилоятнинг 1294 та фермер хўжаликлари томонидан 33200 гектар майдонларга ғалла экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди.  


Давлат ҳариди учун шартнома асосида жами 92,6 минг тонна, шундан 84,4 минг тонна товар топшириш режалаштирилиб, амалда 86,8 минг тонна дон топширилди ва режа 102,9 фоизга бажарилди


Дон йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.