Click to listen highlighted text!

МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Бугун барчамиз мамлакатимизга четдан кириб келган  пандемия сабаб мураккаб даврни бошдан кечирмоқдамиз. Шундай бўлсада ҳар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ҳолда давом эттиришимиз зарур.Барчамизга маълумки, юртимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида маҳаллалар ўзгача қиёфа касб этмоқда.  
 Жумладан, Ҳазорасп тумани Бешта қишлоғи, “Ўзбекистон” маҳалласида ҳам  “Обод маҳалла” дастури асосида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 
Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов иккинчи сектор раҳбари Руслан Жуманиязов билан биргаликда  маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. 
Шунингдек, қайта қад ростлаётган “Хотира майдони”даги иш жараёни ва унинг янги кўриниши  лойиҳаси билан танишиб, тегишли мутасаддиларга керакли кўрсатмаларни бердилар. Бугун ҳар биримиз хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ўз вазифамизни ўз вақтида бажаришимиз лозим. Чунки, йўқотган имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив