Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Президентимиз мурожаати бизга умид беради

  • Qog'ozga chop etish


Президентимиз 3 апрель куни халқимизга яна бир бор мурожаат қилдилар. Мурожаат давомида бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечираётганини, мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилаётганини, шунингдек, мамлакатимизда 100 минг киши карантинга олингани,  чет элдан салкам 13 минг фуқаро олиб келиниб, улар ҳам тўла карантинда эканлигини ва Тошкент вилоятида 10 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси барпо этилаётганини, унинг дастлабки бир қисмига хориждан келган 2 минг 200 дан ортиқ фуқароларимиз жойлаштирилганлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилаётганини, яқин кунларда эса ушбу шифо масканларидаги 2 минг ўрини ишга туширилиши, 245 мингта тест, 700 мингга яқин ҳимоя воситалари олиб келиниб, даволаш муассасаларига етказилганлигини ва бу ишлар яна давом эттирилаётганини таъкидладилар. Шу билан бирга  Жанубий Кореядан малакали шифокорлар келиб, ўз тажрибалари билан беморларни даволашда қатнашаётганини, яқин кунларда бир гуруҳ хитойлик мутахассислар ҳам етиб келиши кутилаётганини айтиб ўтдилар.
Энди Сиз азиз юртдошлар айтингчи, биз нима қилдик ва қиляпмиз? Уйда ўтирибмизми? Гигена талабларига, кўрсатмаларга риоя қиляпмизми?  Баралла, “Ҳа” дея жавоб бера олмаймиз. Чунки, бугунги кунда қанча огоҳлантиришларга ва тушунтириш ишларига қарамай, жойларда карантин қоидаларини бузаётганлар учрамоқда. Мамлакатимизда бундай ҳолатлар жами  22 мингдан зиёдни ташкил қилаётир.  330 нафар киши эса  карантин ҳудудини ташлаб кетган. 
Ҳўш, буни қандай тушуниш мумкин. Юртбошимиз биз учун куну-тун тиним билмай юртдошларимиз ҳаётини ўйлаб,  коронавирус тарқаб кетмаслиги учун барча чораларни  кўраётган бир пайтда биз нима қиляпмиз?
Бу давлатимиз раҳбари айтиб ўтганларидек, Ватанга ҳиёнаткорлик эмасми?
Ахир бундай синовли дамларда касалликнинг маҳалламизга, уйимизга, оиламизга  кириб келмаслиги учун ҳар биримиз масъулиятли бўлишимиз лозим эмасми?
Баъзи кимсаларнинг аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гаплар тарқатишига нима дейсиз? Нима эмиш, картошка пиёз кўп-кўп олиб қўйиш керакмиш, чунки эртага бу нарсаларни топиб бўлмасмиш. Товба, бу нима дегани. Олдимизда иссиқ кунлар бўлса, олган маҳсулотлари бузилиб чириб қолмайдими. Ундан кўра хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ҳолда шахсий томорқангга картошка, пиёз, памидор, бодринг ва бошқа маҳсулотларни  эксанг, ҳадемай ҳосил берадику. Бу воҳимани аҳолига солишнинг нима кераги бор.
Оллоҳга шукур юртимиз тинч, касаллар шифо топишмоқда. Бу кунлар ҳам албатта, ўтиб кетади. Шунинг учун қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият билан ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонатли бўлсак, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, албатта, бу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз!
Президентимиз ўз мурожаатларида “Мен мард ва матонатли, меҳр-оқибатли халқимизнинг ақл-заковатига, унинг метин иродаси ва қатьиятига тўла ишонаман. Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди! Яратганнинг ўзи халқимизни ва бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин!”, дея дуо қилиб турган бир пайтда биз ҳам бепарволикни йиғиштирайлик! Кўчаларда беҳудага тўпланиб юрмасдан, уйимизда ўтирайлик! Керакли машғулотлар билан шуғулланайлик! Гигена қоидаларига амал қилайлик! Ўзимизда қандайдир касаллик аломатларини сезсак, яшириб ўтирмасдан, дарров шифокорга мурожаат қилайлик! Бир тану бир жон бўлайлик! Ўзимизни, оиламизни, юртимизни бу вирусдан сақлайлик! Шу ўринда юртдошимиз Алишер Усмановнинг қуйидаги сўзларини келтириб ўтмоқчиман: «Қайси давлатда бўлишидан қатъий назар, коронавирусга қарши вакцина топилса, ўзим пулини тўлаб халқимга олиб келаман». Бу сатрларни ўқиганда қайси бирингизнинг кўзларингизга қувончдан ёшлар келмади. Ёки қалбингиз тўлқинланмади. Президентимиз раҳбарлигида қанчадан қанча юртдошларимиз  биз учун,  соғлигимиз учун, юртимиз тинчлиги учун фидойилик кўрсатаётган бир пайтда нега биз қўлимиздан келадиган оддийгина гигена-қоидаларию, берилган кўрсатмаларга амал қилолмаймиз?  Йўқ, бу бизнинг қўлимиздан келади. Биз Уйда қоламиз. Албатта, кўрсатмаларга риоя қиламиз. Тез кунларда коронавирусни юртимиздан чиқариб ташлаймиз! Ахир биз Амир Темур авлодларимиз.  Амир Темур бобомиз ҳам “Куч бирликда!” деганлар. Демак, биз биргамиз! Биз кучлимиз! Биз коронавирусни енгамиз! Бу вируснинг тарқалишига, юртимизга ҳукмронлик қилишига асло йўл қўймаймиз! Биз Уйда қоламиз! 


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот Хизмати.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya