Click to listen highlighted text!

МАҲАЛЛАМА МАҲАЛЛА, ХОНАДОНМА ХОНАДОН

  Бугунги  кунда бутун дунёни  жиддий хавф  остида қолдирган ва  эпидемия тарзида тарқалаётган коронавирус  инфекциясидан сақланиш энг устивор, долзарб вазифадир. Чунки агар бу   касалликнинг  олди  олинмаса у одамдан одамга тез юқиши  аён  эканлиги  исботланди. Шунинг  учун ҳам ҳар куни  туман ҳокими О.А. Матякубов бошчилигидаги  махсус  комиссия томонидан  энг чекка ҳудудларгача  доимий  иш олиб борилмоқда.  Бу борада давом этаётган тезкор  ишларда бизнинг  жамоамиз  аъзолари ҳам фаол  иштирок  этмоқдалар.
   Олимларнинг  аниқлашича  коронавируслар  одамларда оддий яллиғланишдан тортиб зотилжам билан кечадиган оғир ўткир  респиратор  синдромини келтириб чиқариши мумкин. Унинг  дастлабки белгилари  грипп ва кўплаб бошқа ўткир респираторли  инфекцияларга  ўхшаш бўлиб,  касаллик одатда тана ҳароратининг  кўтарилиши , лоҳаслик,  юқори нафас йўллари шиллиқ  қаватинининг яллиғланиши , йўтал билан бошланади.  Бу касалликни  олдини олиш учун  энг аввало санитария-гигиена қоидаларига  қатъий риоя қилиш лозим. Айниқса  хонадонларни дезинфекция  қилиш ишларини  изчил, узлуксиз  равишда ташкил қилишимиз  керак. Бу борада алоҳида тадбирлар белгиладик. Махсус гуруҳлар ташкил қилиб, уларга  малакали  мутахассисларни  жалб этдик. Улар  маҳаллама маҳалла, хонадонма хонадон юриб, дезинфекциялаш   ишларини  бажармоқдалар. Марказимиз ихтиёрида 12 та қўлда ишланадиган автомакс дорилаш мосламаси  бор эди. Туман ҳокими Озод  Аҳмедовичга  раҳмат. Яна 10 та ана шундай  янги мослама  ва зарур кимёвий  преператлар, дори воситалари  билан  таъминланишимизга  бош-қош бўлдилар. Шу билан бирга  “Қишлоқхўжаликхимия” ташкилоти билан ҳамкорликда  ишлашни  йўлга  қўйдик. Улар томонидан  аҳоли боғларидаги мевали , ҳовлилари атрофларидаги манзарали дарахтлар, хиёбонлар, токзорларни   мавжуд  4 та  тиркамали тракторда дезинфекциялашни йўлга қўйдик. Ирдимзон, Шомохулум  ва  навбатма навбат бошқа маҳаллалардаги барча  хонадонларда  белгиланган  тадбирлар изчиллик билан   амалга оширилмоқда. Долзарб ишларда Шариф Жуманиёзов, Жасур Бобожонов,  Комилжон Ҳусаниов,  Шаҳло Отажонова, Беҳрузбек Раҳимов, Дилфуза Сафоева, Уллибиби Машарипова, Шаҳноза Авазматова каби  ишчи-хизматчилар, ходимлар  жонбозлик  кўрсатмоқдалар. Шоира Ҳакимова, Зулфия Умирова, Хуршида Оллобергановалар бошчилигидаги тарғибот-ташвиқот гуруҳлари  аъзолари эса  хонадонларда санитария-гигиена қоидалари, талабларига  қандай риоя  этилаётганлиги, умивальник ( қўл ювгич) бор-йўқлиги, ошхонадаги  шароит, болалар  хонаси, спорт майдончалари,  ҳожатхоналаргача  кузатув-назорат ишларини олиб бориб, зарур  тавсия  ва  қоидалар билан  чуқур таништирмоқдалар.            Ҳар бир ҳуддуда “Обод ва хавфсиз  маҳалла” тамойили  асосида  озодалик, орасталик, ободликни, сиҳат-саломатликни  таъминлаш  учун барча  имкониятларимизни  ишга соламиз. Бу ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтиб, коронавирус хавфини  олдини олишга қўшган  ватанпарварлик  ҳиссамиз,  инсоний бурчимиз   эканлигини  ҳар дақиқада ҳис қилиб турибмиз.

ХИВА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив