Click to listen highlighted text!

Жамоат транспорти қатновига оид РАСМИЙ ХАБАР

Ҳурматли фуқаролар!!! 2020 йил 23 мартдан бошлаб Туманлараро йўналишлардаги автобус ва йўналишли такси қатновлари ҳаракати тўхтатилишини маълум қиламиз.

Урганч ва Хива шаҳарларида автобус қатновлари 70 фоизга қисқартирилган ҳолда амалга оширилади.  Жамоат транспорти ўрнига вақтинча вилоят Санитария эпидемология осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар бир йўналишсиз таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги хақида маълумотнома берилади.   

Шунингдек, барча такси эгаларидан йўл ҳақини сунъий равишда ошириб юбормай, нархларни  мўътадил сақлашларини сўраб қоламиз.  

Жамоат транспорти қатновининг тўхтатилиши коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда асосий ва ўта муҳим ҳисобланади. 


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив