Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи асоссиз оширилмайди


Бугун Хоразм вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда савдо ярмаркасининг фаолияти билан яқиндан танишди. Унда 26 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан иштирок этаётган тадбиркорлар, фермерлар ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари билан карантин даврида озиқ-овқат ва қилоқ хўжалиги маҳсулотларини асоссиз оширмаслик, бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирларини мунтазам олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар бир туман ва шаҳарлар учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Департаментнинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан карантин даврида аҳолига бепул исириқ тарқатилди. Вилоят ҳокими 27 турдаги бирламчи истеъмолбоп озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлиги ва арзонлаштирилган нархи назорати юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат қилди.
Бош саҳифага қайтиш