Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. ана шунадй вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг  асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. 
Урганч марказий деҳқон бозори вилоятнинг энг катта бозорларидан бири саналади. Бу ерда аҳоли учун зарур бўлган минг хил турдаги махсулотларнинг савдоси яхши йўлга қўйилган. Бозорда фаолият юритаётган 2 мингдан ортиқ тадбиркорлар аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ҳаракатидалар. Бозорда ташкил этилган “Элга хизмат” расталарида гўшт, ёғ, тухум каби истеъмолбоп махсулотлар бошқа савдо марказларига нисбатан арзон. Шунингдек, “Даладан – дастурхонга” шиори остида мева-сабзавот ва полиз экинлари учун алоҳида павильонлар ажратилган бўлиб, бу ерда қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, фермер ва деҳқонлар она заминимизда етиштирилган турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. 
-Ҳар доим шу бозордан харид қиламан. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошди деган ваҳифа асоссиз. Бугун арзонлаштирилган растадан 38 минг сўмга гўшт сотиб олдим. Помидор 16 минг сўм. Баҳорда қовун-тарвуз маҳсулотлари ҳам бозорларимизни тўлдириб турипди, - дейди урганчлик харидор Холжон Рахмонова.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари, вилоят солиқ бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар ва бозор маъмурияти томонидан бозорларда  махсулот нархларини бир хил ушлаб туришга, аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали эркин амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек департамент ходимлари томонидан сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлар зтказилиб, савдо жараёнида учрайдиган ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш борасида керакли маълумотлар тақдим этилмоқда. Айниқса бозорнинг энг асосий кириш қисмларида Департамент органларининг ишонч телефонлари ва савдо маданияти билан боғлиқ ахборотлар акс этган баннерлар илиб қўйилган.  
-  Бозор ҳудудида жойлашган заҳира омборлари аҳоли учун истеъмолбоп ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган, - дейди Урганч марказий деҳқон бозорри бошқарув раиси ўринбосари Ўткир Собиров. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари билан хамкорлик яхши йўлга қўйилган. Энг асосийси санитария ва эпидемиология, ветеринария хизматлари махсулотлар сифатини таъминлаш, сифатсиз махсулотларнинг бозорга киришини чеклаш буйича  мунтазам назорат ва лаборатория тахлилларини олиб бормокдалар.
Бугун мутасадди ташкилотлар томонидан бозорларда мавжуд савдо расталарида бир-бирига мос турдаги маҳсулотларнинг ёнма-ён сотилишини таъминлаш, белгиланмаган жойларда ясама тарзда ўзбошимчалик билан қурилган савдо расталарини бартараф этиш, ерда, белгиланмаган жойларда, ва гигиена талабларига жавоб бермайдиган жойларда савдо қилаётган фуқароларни бозорда мавжуд бўш турган савдо расталарига ўтказиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги озиқ-овқат захираси танқислиги билан боғлиқ маьлумотлар асоссиз эканлигини вилоятимизда фаолият олиб бораёган йирик савдо мажумаларидаги тўкинликдан ҳам кўриш мумкин. Эътиборлиси, савдо марказларидаги истеъмолбоп махсулотларнинг нархлари дехқон бозорларидаги нархлар билан деярли бир хил. Савдо мажмуаларида дехқон ва фермерлар билан шартнома қилиниб,  сифатли махсулотлар узлуксизлиги таъминланмоқда.

-Ота-боболаримиз доим сабр-тоқат, шукроналик билан яшаган. Бугун бозорларимиз, савдо марказларимиздаги тўкинчилик ҳудди ёздагидек. Карантин даврида тадбиркорларимиз халоллик билан фаолият олиб бориши лозим. Айниқса, харидорлар билан савдогарлар ўртасида соғлом муҳит хукм суриши ўринли. Тадбиркорларимиз тарозидан тўғри фойдаланса, бугунги ризқимиз янада баракали бўлади, - дейди Урганч шаҳар бош имоми Ҳасанбой Кенжаев.
-Мен доим Урганч шаҳридаги савдо марказидан харид қиламан, - дейди харидор Татяна Худоёрова. “Гастроном” савдо марказидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бозорники билан бир хил. Асосийси, бу ерда сут, гўшт, тухум маҳсулотлари доим янги олиб келинади. Бугунги харид жараёнида Департамент ходимлари томонидан суҳбатлар олиб борилиб, агарда савдо фаолиятида ноқонуний ҳаракатлар сезилган тақдирда “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишимизни айтиб ўтдилар. Давлат ташкилотларининг бу каби эътибори, албатта халқимизнинг вахифасиз, тинч яшашига ундайди.
Бир сўз билан айтганда Хоразм вилоятида одамлар Коронавирус воҳимасига тушмасдан белгиланган ҳимоя чораларини кўрган. Энг муҳими ўзаро хамжихатлиликни таьминлаган ҳолда яҳши ниятлар билан ўз юмушларини бажармоқда. Юртимизда амалга оширилаётган бу каби ишларнинг бош мақсади юртдошларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш ҳамда муносиб яшаш шароитларини яратишдир. Энг асосийси, мазкур йўналишда амалий ишлар изчил давом этади. 


Дилрабо КУРЯЗОВА 
Бош прокуратура ҳузуридаги 
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти
Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори






Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya