Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ҳокимлар Қуйи Чирчиқ тумани тажрибасини ўрганди

  • Qog'ozga chop etish

Президентимиз шу йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишган эди.
Давлатимиз раҳбари мазкур ҳудудга ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этган ҳолда, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш юзасидан тавсия ва топшириқлар берганди.
Шундан келиб чиқиб, Хоразм вилоятидаги туман (шаҳар)лар ҳокимларидан иборат делегация Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани тажрибасини ўрганди.
Делегация аъзолари дастлаб, “ТCT Agrocluster” агросаноат кластерига қарашли далаларда бўлиб, деҳқончилик ишларини ташкил этиш жараёни билан танишди. Мулоқотлар давомида меҳмонларга агрокластер усули афзалликлари, унинг деҳқон манфаатдорлигини таъминлашдаги ўрни, замонавий техникалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 
Қуйи Чирчиқ тумани ўз номига монанд вилоятнинг энг чекка, пастқамроқ ҳудудида жойлашган. Шунинг учун қўшни ва атрофдаги туманларнинг ер ости сизот сувлари сизиб келиб, шу ерда тўпланади. Ушбу омиллар боис туман ерлари захкаш ҳисобланади. Баъзи ҳудудлардан 1,5-2 метрдан сув чиқади. Мавжуд шароитдан келиб чиқиб таҳлил қилинса, ҳудудда шоличилик, балиқчилик соҳалари бирмунча натижа беради. Аммо пахта ва ғалла бўйича туманда муттасил қолоқлик кузатилган.

Маълумотларга кўра, бундан 12 йил аввал, аниқроғи ҳозирги Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов туманни бошқарган кезлари пахтачиликда илк бор режа адо этилган. Шундан буён туман қишлоқ хўжалигининг қарийб барча соҳаларида орқада қолган эди. Узоқ танаффусдан сўнг, ўтган йили туман пахтачилик бўйича режани вилоятда биринчи бўлиб бажарди. Хусусан, “ТCT Agrocluster” кластерининг саъй-ҳаракати билан 2019 йилда жами 30 минг 13 тонна пахта хомашёси етиштирилиб, давлат шартномавий режаси 111 фоиз бажарилди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 32 центнерни ташкил этди.

Туманда фермер хўжаликлари даврида ишчилар сони 898 нафарни, ўртача иш ҳақи эса 550 минг сўм бўлган бўлса, “ТCT Agrocluster”да 5 минг 536 та иш ўрни яратилди. Ўртача иш ҳақи эса 2,1 миллион сўмга етказилди. 2019 йилда давлатимиз ғазнасига фермер хўжаликлари давридаги 7,9 миллиард сўм ўрнига ундан 6 баробар кўп ёки 28,7 миллиард сўм солиқ тўланди.

Ушбу кластер деҳқончилик учун барча зарур қишлоқ хўжалиги техникаларига эга. Инвестор томонидан 2 минг 500 дан ортиқ замонавий техникалар, шу жумладан, 70 та юқори унумли ҳайдов, 200 та чопиқ трактори, 340 та тиркама, 1,5 мингта борона, 45 та мола, 200 та культиватор, 25 та экскаватор, 5 та бульдозер, шунча ер текислаш техникаси, 30 та ОВХ, 16 та ўғит сочувчи агрегат, 25 та пахта териш машинаси ҳамда 35 та ғалла ўриш комбайни сингари замонавий техникалар харид қилинди.

Тадбирда мазкур агросаноат кластерининг 2020-2023 йилларда амалга оширишга мўлжалланган балиқчилик, чорвачилик, шоличилик ва бошқа лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жумладан, бугунги кунда “Tashkent Cotton Textile” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш ишлари бошланган. Уч босқичли мазкур лойиҳа доирасида кластерда етиштирилган пахта хомашёси шу ернинг ўзида тўлиқ чуқур қайта ишланади. Лойиҳа биринчи босқичининг қиймати 47,3 миллион еврога тенг. У 2021 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Дастлабки босқичда калава ип тайёрланса, кейинги босқичларда пахмоқ матолар тўқиш ва тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Делегация аъзолари туманда амалга оширилаётган иш жараёнини яқиндан кузатиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.

– Ҳудудда амалга оширилган ишлар бизда катта таассурот қолдирди, – дейди Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев. – Эътиборимни тортган томони, ушбу кластер орқали кўплаб тармоқларда тўпланиб қолган муаммоларга ижобий ечим топилган. Айниқса, аҳоли ижтимоий таъминоти янада яхшиланган. Қишлоқ хўжалиги техникаларидан унумли фойдаланилаётгани натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш, сифатли ҳосил олишга эришилмоқда. Бизнинг туманимиз ҳам қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Насиб қилса биз ҳам ушбу тажрибани ҳудудимизда оммалаштирамиз. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya