Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Агросаноатда “Бухоро тажрибаси”

  • Qog'ozga chop etish

Давлатимиз раҳбари 12–13 март кунлари вилоятимизда бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишди. Вилоятда ижтимоий–иқтисодий жабҳада рўёбга чиқарилаётган кенг қамровли ишларни кўздан кечириш асносида қўшни Бухоро вилояти тажрибасини ўрганиш ва уни амалда қўллаш юзасидан тавсия ва топшириқ ҳам берди. Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари дастлаб "BCT Cluster" хорижий корхонаси таркибида Ромитан туманида ташкил этилган "BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS" МЧЖга қарашли далаларда бўлиб, дала–деҳқончилик ишларини ташкил этиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг мазкур ишлаб чиқариш жараёнининг узвий давоми саналган Бухоро шаҳридаги "Bukhara Cotton Textile" қўшма корхонасида бўлишди.Бу ердаги биргинатўқимачилик корхонасида мингдан ортиқ йигит-қиз меҳнат қиляпти. Умуман эса пахта-тўқимачилик кластерида жами 4,5 мингта иш ўрни яратилган.

Делегация аъзолари бу йирик мажмуадаги иш жараёнини синчковлик билан кузатдилар. Ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, Хоразмда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, калава ипни уч йилда 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бу ишларни амалга оширишда эса Бухорода тўпланган тажриба аҳамият касб этади.

– Амалий семинар давомида биз Президентимиз топшириқларига кўра, Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободончилик ишлари билан танишишдик, – дейди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ш. Тўлаганов. – Шунингдек, ушбу пахта-тўқимачилик кластерида ҳам бўлдик. Бу ерда юқори технологиялар асосида турк мутахассислари кўмагида маҳаллий ёшлар томонидан сифатли, бозорбоп маҳсулотлар чиқариляпти. Муҳими, далада ишловчилар қўшимча қийматдан баҳраманд. Кластер тизимининг устувор жиҳатларидан бири ҳам шунда. Бу ердаги бой тажрибани ҳар бир тадбиркор ўрганиши керак. Бизда ҳам шунга ўхшаш корхоналар бор. Ўрганганларимизни вилоятимизда ҳам албатта, татбиқ этамиз.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya