Click to listen highlighted text!

Истеъмол маҳсулотлари нархлари қатий назоратга олинди


​​​​Ҳурматли фуқаролар!
Карантин даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олди.
Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ва Департаментнинг шаҳар, туман бўлимларида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 
Аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиқларига ахборот берилади. Уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилади.
Агарда сиз озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг  асоссиз оширилишига дуч келсангиз Хоразм вилоят ДСБнинг (62) 223-10-10 “ишонч телефони” ва департаментнинг (62) 228-50-20 ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Хоразм вилояти ДСБ, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий