Click to listen highlighted text!

Урганчдаги корхонада футбол бўйича Европа чемпионати учун кийимлар тайёрланмоқда

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига аввалги ташрифи доирасида ҳудудда юқори технологик имкониятларга эга корхоналар ташкил этиш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эди.

Ўтган даврда илғор технологиялар билан жиҳозланган, минглаб иш ўринлари яратилган бир неча тўқимачилик корхоналари фойдаланишга туширилди. Урганч шаҳридаги "Uztex" компаниялар гуруҳига қарашли “Узтекс Урганч” корхонаси шулардан бири. 


Лойиҳа қиймати 5 миллион доллар бўлган корхона 2019 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилган. Корхона юз фоиз инвестор маблағи ҳисобига бунёд этилган. Бу ерда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Япониянинг “Ямато” вa “Бразер” компанияларида ишлаб чиқарилган замонавий тикув машиналари келтириб ўрнатилган. 675 иш ўрни яратилган.

Корхона ходимларига бепул овқат, транспорт хизмати, тиббий ёрдам йўлга қўйилган. 


Бугунги кунда корхонада турли ўлчамдаги аёллар, эркаклар ва болалар ички ва устки кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона тўлиқ қувватга чиққандан сўнг йилига 4 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 10,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Қўшма корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ инновацион технологиялар асосида бошқарилади.
Таъкидлаш лозимки, корхона маҳсулотлари асосан экспортга мўлжалланган. Ўтган тўрт ой давомида 741 минг 136 дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 961 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Айни пайтда корхонада футбол бўйича Европа чемпионати учун махсус футболкалар тикилмоқда. 


Манба:ЎзА 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив