Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразмда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бугунги кунда мамлакатимизда бу касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш муҳим вазифа саналади.

Юртимизда болалар кардиохирургияси самарали ривожланмоқда. Дунёнинг илғор мамлакатларида қўлланилаётган энг ноёб диагностика ва даволаш технологиялари бизда ҳам мавжуд. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида хорижлик мутахассислар билан бирга ушбу йўналишдаги юқори технологияли амалиётлар бажарилмоқда.

Яқинда Украинанинг Амосов институти билан ходимлар малака ва тажрибасини алмашиш бўйича келишув доирасида Урганчда эндовоскульяр жарроҳлик амалиётини йўлга қўйиш лойиҳаси ишга туширилди.

Аҳамиятли томони, эндиликда Урганчдаги марказда ҳам нафақат ўсмир ва катта ёшли беморларда, балки чақалоқларда ҳам асоратсиз ҳамда замонавий усулдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши мумкин. Лойиҳа доирасида икки ойлик чақалоқда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Маълумки, юрак хасталиги инсон ҳаётига таҳдид соладиган оғир касалликлардан биридир. Айниқса, чақалоқлар орасида учраётган ушбу турдаги хасталикларни даволаш бироз мураккаб саналади. Бу касалликни фақат жарроҳлик амалиёти билан бартараф этиш ва беморни тўлақонли ҳаётга қайтариш мумкин. Бундай жарроҳлик амалиёти ҳар қандай клиникада ўтказилавермайди, бунинг учун махсус шароит ва зарур салоҳият бўлиши лозим. Зеро, болалар қанча эрта даволанса, касалликни асоратсиз бартараф этиш самараси шунча ортади. Ана шу жиҳатлар эътиборга олинган холда кейинги йилларда Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали замонавий тиббий технологиялар билан таъминланди. Бу, ўз навбатида, оналар ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, чақалоқлик давридан 18 ёшга тўлгунига қадар болаларга кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, урология, нефрология, онкология ва бошқа ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, болалар ўлими ва ногиронлигини камайтириш имконини беради.

Кейинги йилларда мамлакатимизда кардиология ва кардиожарроҳлик соҳасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Аҳолига бу йўналишда замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзига хос тизим яратилган. Хусусан, жаҳондаги етакчи тиббий-илмий марказлар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида украиналик етакчи мутахассислар иштирокида эндовоскульяр жарроҳлик амалиётини амалга ошириш йўлга қўйилди. Бу ерда биринчи бўлиб наманганлик жажжигина Муҳаммадюсуф Абдуллаев янгича услубдаги амалиётдан ўтди.

– Икки ойлик чақалоққа юрак қопқоғи протези қўйилди, – дейди украиналик эндовоскульяр жарроҳ Черпак Багдан. – Унда юрак томирининг торайиши билан боғлиқ туғма хасталик аниқланган ва мутахассислар жарроҳлик амалиётисиз олти ой умр кўриши мумкинлигини таъкидлаган. Шу сабабли биз унда эндовоскульяр жарроҳлик амалиёти ўтказишни лозим топдик. Маълумки, чақалоқларда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказиш жуда мураккаб жараён, операция ва ундан кейинги жараёнларни енгиб ўтиш бироз қийин. Аммо биз эндовоскульяр усулда буни бажардик. Ҳозир чақалоқнинг аҳволи яхши, касалликни 90-95 фоизга бартараф этдик. Энди апрель ойида Урганчга келганимизда уни яна бир бор кўрикдан ўтказиб, кейинги даволаш босқичини аниқлаймиз.

Касалликнинг жиддий шаклларида тўғри даволаниши амалга оширилмаса, чақалоқлар туғруқнинг дастлабки ойларидаёқ нобуд бўлиши мумкин. Бироқ замонавий диагностикалар ёрдамида даволашнинг энг янги усуллари орқали болани тўлиқ даволаш мумкин. Эндиликда хорижлик етакчи мутахассислар билан амалиётларда иштирок этиб тажриба тўплаган марказ кардиологлари ҳам бу ишларни бажариши мумкин бўлади.

– Украиналик мутахассислар билан бирга минтақада биринчи марта янги туғилган чақалоқларда эндовоскульяр жарроҳлик амалиётларини ўтказдик, – дейди жарроҳ Руслан Матназаров. – Бугунгача эса юрак-қон томир касалликлари жарроҳлиги катта ёшлардаги беморларда амалга оширилган. Бу амалиётдан биз ҳам етарли кўникмаларга эга бўлдик. Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда эндиликда биз ҳам жуда мураккаб юрак нуқсонларини даволашимиз мумкин.

Лойиҳа доирасида 2 нафар чақалоқ ҳамда уч нафар ўсмир ва катта ёшли беморлар янги усулда дарддан фориғ этилди. Шунингдек, марказ кардиологлари хорижлик мутахассислар билан бирга ушбу йўналишда тиббиётимиз олдида турган муҳим вазифалар ва уларни ҳал этишда тиббиёт илм-фанини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш хусусида ҳам фикрлашди. Ушбу лойиҳа нафақат хоразмликлар, балки Оролбўйи минтақасида яшаётган аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга ва албатта, тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини самарали қондиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya