Click to listen highlighted text!

Дилрабо Курязова муносиб тақдирланди

Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли мавзусида ўтказилган тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходими муносиб тақдирланди   
 
Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.  
Унда 2019 йил давомида марказий ва маҳаллий ОАВда «Коррупцияга қарши курашиш» мавзусида таҳлилий-танқидий материаллари билан фаол иштирок этган журналистлар, блогерларларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди. 
Коррупция мавзусини ёритишда босма ва электрон нашрларда эълон қилинган таҳлилий-танқидиймақолалари учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори Дилрабо Курязова ғолиблар қаторидан жой олди. 
Тадбирда коррупцияга қарши курашишда давлат ташкилотлари билан журналистларнинг ижодий ҳамкорлиги, қонунчилик ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.   
   Давра суҳбатида Марказ директори Г.Бабажанова, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлоу, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербоев иштирок этдилар.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив