Click to listen highlighted text!

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли электр энерияси истеъмолчилари мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сонли Қарорига асосан вилоятимизнинг барча туманларида электр энериясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига мос ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.
2020 йилнинг 7 февраль санасидан ушбу ҳисоблагичларни тизимга улаш ишлари бошланди. Тизимга уланган ҳар бир ҳисоблагич инсон омили аралашувисиз автоматик тарзда маҳсус дастур орқали назорат қилинади.
Бунинг натижасида истеъмолчида электр энергияси учун қарздорлик кузатилган ёки олдиндан тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу тизим орқали истеъмолчи тармоқдан автоматик тарзда ажратилади.
Бундай муаммолар юзага келмаслиги учун электр энергиясидан фойдаланганлик учун олдиндан тўловни амалга оширишингизни сўраймиз.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив