Click to listen highlighted text!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йил 24 январь куни интернет фойдаланувчиси Абдуллох Бекжонов facebook ижтимоий тармоғидаги “Бюрократия ва коррупция қурбонлари” номли норасмий саҳифага Хоразм вилояти бўйлаб қизамиқ эпидемияси тарқалди деган хабар тарқатган. Аслида эса Хоразм вилоятида қизамиқни эпидемиологик ва эмлаш жараёнлари таҳлили тизимли йўлга қўйилган бўлиб, вилоятда 2019 йил жами 5 нафар бемор ҳисобга олинган. Урганч шаҳрдан 2 нафар, Урганч тумандан 2 нафар, Қўшкўпир туманидан 1 нафар бўлиб, 2020 йил ўтган даврида 19 та қизамиқ касаллигига гумон қилинган беморлар тўғрисида бирламчи шошилинч хабарнома берилган.   Урганч шахридан 7 та, Урганч тумандан 8 та, Хива тумандан 2 та, Янгибозор туманидан 2 нафар бемор.  Хозирги кунгача вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасаруффидаги даволаш профилактика муассасалари томонидан қизамиқ касаллиги билан вафот этганлар ҳақидаги маълумот қайд этилмаган. 2019 йил 12 ойи давомида 96000 доза КПК вакцинаси олиниб шаҳар ва туманларга тарқатилди. 2019 йил 12 ойида профилактик эмлаш календари асосида 39188 нафар 1 ёшли, 36689 нафар 6 ёшли болалар КПК вакцинаси билан эмланган. 2019 йил вилоят ДСЭНМ томонидан беморлар билан мулоқотда бўлганларни эмлаш учун қўшимча 500 доза қизамиқ вакцинаси олиниб, касаллик ўчоқларида эмлаш ишлари ўтказилди. Штаб ташкил қилинган бўлиб, штаб томонидан кундалик маълумотлар шаҳар ва туман СЭО Марказларидан олиниб Республика штабига бериб борилмоқда. Касаллик ўчоқларида эпидемияга қарши чора-тадбирлар ташкил қилиниб мулоқотда бўлганларни алоҳи қилиш, эмланганлик даражасини ўрганиш ташкил қилинди ва режа-дастур асосида қуйидаги тадбирлар ўтказилди.

-Қизамиқ касаллигининг клиникаси, ташхиси ва даволаш усуллари мавзусида тегишли тиббиёт ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди 

-Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида қизамиқ профилактикаси ва эпидемиясига қарши чора-тадбирлар тўғрисида ҳудудий Санитария-эпидемиологик кенгашлари ва хайъат йиғилишларида муҳокама қилиниши бўйича топшириқлар берилди;

-Бош давлат санитария врачлари раҳбарлигида барча шаҳар ва туманларда доимий фаолият юритадиган штаблар ташкил қилинди;

-қизамиққа гумон қилинган ҳолатлар тўғрисидаги шошилинч хабарномани қабул қилиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, касаллик тарқалишига қарши тадбирларни олиб бориш ва шифохона ичи инфекциялари тарқалишини олдини олиш мақсадида, барча шифохоналарда сан-эпид тартиб-қоидаларига риоя этилиши бўйича топшириқлар берилиб, назоратга олинди;

-вилоят СЭОМарказидан шаҳар ва туман СЭОМарказларига маъсул мутахассислар бириктирилди. 

-қизамиққа қарши миллий эмлаш кунларини ўтказиш учун шошилинч тартибда ва эпид кўрсатма бўйича эмланадиган контингентни ҳамда вакциналар ҳариди учун зарур маблағлар миқдори ҳисобланиб, қўшимча вакцина олиш бўйича режалар тузилди; 

-қизамиқ гумон қилинган беморларни фаол топиш бўйича тавсиялар берилди, бунинг учун ҳар бир шифохонада махсус изолятор палаталар ташкил қилинди;

-қизамиқ бўйича ҳар бир ҳолат чуқур таҳлил қилиниб, юқумли касалликларга қарши эмланганлигини ўрганиш, касаллик манбалари, юқиш йўлларини аниқлаш ва касалликни кечиш жараёни тўғрисидаги шошилинч хабарномани касалликни аниқлаган врач томонидан берилиши назоратга олинди;

-қизамиққа қарши эмлаш қамровини юқумли касалликлар шифохоналарида, тез тиббий ёрдам марказларида, болалар шифохоналарида, мехрибонлик уйларида болаларни эмлаш бўйича белгиланган тиббий чекловлар ҳолатини ўрганиш бўйича комиссия иш олиб бормоқда;                                                                                                              

-аҳолини қизамиққа қарши иммунитет таранглигини ўрганиш учун вилоят СЭОМаркази вирусология лабораторияси диагностикумлар билан етарли таъминланди. 2020 йил ҳолатига 1 ёш ва 6 ёшдаги болаларни режа асосида эмлаш учун 48820 доза КПК (қизамиқ-паратит-қизилча) вакцинаси захираси мавжуд. 2020 йил январ ойида эмлаш ишлари ўтказилмоқда. Республика штабининг маълумотига кўра қўшимча (1-30 ёш) оммавий эмлаш режалаштирилмоқда. 


Мухокама 1

Лола Хожаниязова
Лола Хожаниязова от 27 января 2020 17:33
Нима учун ёлғон ахборот учун жавобгарлик талаб қилинмаяпти?Кимдир Интернет тармоғида ёлғон ахборот бердими, Қонун олдида жавоб беришга мажбур!Кузатаяпмизки ижтимолий тармоқларда бу каби бу каби маза-матрасиз, далил-исботсиз ёзуквлар кўдп бериляпти. Хўш, бу билан Интернет фойдаланувчида нотўғри фикр пайдо бўлмаслигига ким кафолат беради? Менимча, ҳар ким ўзи тарқатган материали учун Худо олдидаям, банда олодидаям жавоб бериши керак. Бир катта давлатнинг тирик раҳбарини ўлди деб ёзишяпти. Одам бунақаларнинг борлигидан уяласан. Яна одаммиш...
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив