Click to listen highlighted text!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди



Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссиялари аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Президентимизнинг шу йил 17 январдаги Фармонига асосан тайинланган.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг Фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафи мақомга сазовор бўлгани билан самимий табриклади.

— Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламентидан халқимизнинг умиди катта, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева. — Буни ўтган йил охирида бўлиб ўтган сайловларда халқимиз катта ишонч билан ўз вакилини сайлагани мисолида яққол кўриш мумкин. Бу биз, депутатларга, умуман, парламент аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди. Халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган демократик давлатлар сафидан мустаҳкам жой олиши учун, шубҳасиз, астойдил ҳаракат қиламиз. Бунинг учун инсон манфаатларини кафолатлашга, иқтисодий тараққиётимизни таъминлашга хизмат қиладиган тўғридан тўғри қонунларни қабул қиламиз ва уларнинг ижроси устидан самарали парламент назоратини ўрнатамиз.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисларини эртага — 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилган.

___________________

Депутатам Законодательной палаты и членам Сената Олий Мажлиса вручили нагрудные значки и удостоверения


Центральной избирательной комиссией зарегистрировано 150 депутатов Законодательной палаты и 97 членов Сената Олий Мажлиса. В том числе 13 назначены в соответствии с Указом Президента страны. 

В Законодательной палате Олий Мажлиса новоизбранным депутатам Законодательной палаты и членам Сената Олий Мажлиса председатель Центральной избирательной комиссии Мирзо Улугбек Абдусаломов вручил нагрудные знаки и удостоверения, пожелал им успехов в последующей деятельности.

— Я избираюсь членом Сената Олий Мажлиса во второй раз, — говорит Орал Атаниязова. — Сенаторы представляют регионы и поэтому на нас возложены интересы жителей. Поэтому мы должны доводить до каждого региона, села, аула суть и значение принимаемых правовых документов. Если говорить о своих первостепенных задачах, то по прибытии я встречусь с избирателями, чтоб узнать, что их волнует и интересует. Если говорить о Каракалпакстане, одним из важных направлений моей деятельности станет проведение мероприятий по улучшению экологии, обеспечению питьевой водой и улучшение здоровья населения. Акцент будет сделан и на получение качественного образования.

Манба: xs.uz

Мухокама 3

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 19 января 2020 21:26
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАН САЙЛАНГАН,ТУГРИРОГИ ОЛДИНДАН ТАЙИНЛАБ КУЙИЛГАН 6 ТА СЕНАТОРДАН 3 НАФАРИ,ЯЪНИ ФАРХОД ЭРМАНОВ,РАВШАНБЕК КУРБОНОВ ВА БАХОДИР ТОЖИЕВЛАР ЛОЙИК!!!ЛЕКИН,КОЛГАН СЕНАТОРЛАР УМУМАН НОЛОЙИК! ГУЛСАРА КУРБОНБОЕВА,АЛТИБОЙ РАЖАБОВ ВА ИНОМЖОН БАЛТАЕВЛАРНИ САЙЛАШ КЕРАК!!!АНА УШАНДА ХОРАЗМДАГИ СЕНАТОРЛАР ТАРКИБИ ХУДУДЛАР ВА КАСБЛАР ХАМДА КАСБ ВА ЖИНСЛАР ТАРКИБИ БУЙИЧА ТУГРИ ТАКСИМЛАНГАН БУЛАР ЭДИ!?.АФСУС.. КАДРЛАР МАСАЛАСИДА ЖУДА КАТТА ХАТОГА ЙУЛ КУЙИЛДИ?!..ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ХОКИМИГА МАСЛАХАТИМ:ВИЛОЯТ ХОКИМЛИГИ ОРГ ОТДЕЛИНИ ЗУДЛИК БИЛАН АЛМАШТИРИНГ ВА ИНОМЖОН БАЛТАЕВНИ УМУМИЙ ВА КАДРЛАР МАСАЛАСИ БУЙИЧА МАСЛАХАТЧИЛИККА ОЛСАНГИЗ!?...АКС ХОЛДА,ВАЗИЯТ ИЖОБИЙ ТОМОНГА УЗГАРМАЙДИ!!!КОЛАВЕРСА,ЖАНОБ ЭРМАНОВ ХОРАЗМ ШАРОИТИНИ ТУЛИК БИЛМАЙДИ ВА УНИНГ АТРОФИДАГИ ХАММА УРИНБОСАРЛАРИЯМ ЯХШИ КАДР ВА ИНСОНЛАР ЭМАС!!!!!!!!!!......
тактака
тактака от 24 января 2020 17:25
Алтибай Ражабав ким узи сиёсатга умуман тушунчаси йук ё ыариндош ту-ганингизми.
Алтибай Ражабоовга бушагап буса бахоси 5, бошка нарсага тушунмиди. ИШОНАВАРИНГ



Олтибой ражапов ни танимайдиган лар йук агар уни бозорлардан сурасангиз хам билади. сотувчила дим жураси кушкупирлила. кушкупирдаам бир фермери бо дабдала
ааа
ааа от 7 февраля 2020 12:22
Олтибой олтибой дисла уни ўрнина 40 ёшли ёш кадрни қўйсангиза ҳамма ердаги шўрохонолани ва МФЙ раисларини одини обруйини диклидовин иш қилар ади. Ҳозирги кунда на шўрохонани маълуми бо на шўрони обрўйи бо. Олтибойа фақат куни ўтиб шу курсида ўтирса бўлдини ўйлаб юридовин одомбу.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив