Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ТИНЧЛИК, ОСОЙИШТАЛИГИМИЗНИНГ ИШОНЧЛИ ҚАЛҚОНЛАРИ

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди. 

Вилоят марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, харбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. Шундан сўнг ҳарбий техника юриши ва турли ҳарбий қисмлар хизматчилари қўшиқ куйлаган ҳолда Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб саф тортиб ўтишди. 

Хотира хиёбонидан бошланган ва шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортиб ўтган ҳарбийлар, ҳарбий техникалар намойишини юртдошларимиз кузатиб, олқишлашди.


Огахий номидаги вилоят мусиқали драма театрида давом этган тантанали маросим байрамга ўзгача шукух бағишлади. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.


Давлатимиз раҳбарининг Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига асосан вилоятимиздан мукофотланган 5 нафар ходимларга давлат мукофотлари тантанали топширилди. 

Бундан ташқари хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатаётган, вазифаларини бажаришда юқори касбий маҳорати ва шахсий ибрати, жамоат ишларидаги фаоллиги ва байрам муносабати ҳарбий қисмлар ҳамда муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари ходимлари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда таниқли хонандалар томонидан ҳарбий-ватанпаварлик руҳидаги қўшиқлар янгради. Айниқса, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ёш авлодни ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган саҳна кўринишлари барчада унутилмас таассурот қолдирди.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив