Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳоким ҳарбий қисмда ёшлар билан суҳбатлашди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида меҳмон бўлди. Шу куни ҳарбийлар жамоасида ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Ҳарбийликка ҳавас қилган 300 нафарга яқин ёшлар ҳарбийлар томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилиб, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси билан танишди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ва мураккаб қўл жанги элементларидан иборат бўлган саҳна кўринишлари ёшларни соғлом турмуш тарзини танлашга чорлади.

Тадбир давомида вилоят ҳокими ҳарбий хизматчилар ва ёшлар билан учрашиб, мулоқот қилди. Ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди. Ҳарбийлар аскарлар ошхонасида тайёрланган миллий таом бўлмиш палов билан меҳмонларни сийлашди.

Шунингдек, вилоят ҳокими яқиндагина Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм ёшлари ўртасида Нукус шаҳрида ўтказилган Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун “Мен албатта ҳарбий бўламан” номли ҳарбий-спорт эстафетасида иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган Урганч шаҳар 28-сон мактаб ўқувчилари жамоасини шахсан ғалаба билан табриклади ҳамда уларга келгусида улкан омадлар ёр бўлишини тилади.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив