Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Ҳазорасп туманидаги "Фольклор театри" биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Даставвал учрашувга келган ёшларга Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов 2019 йилнинг 27 декабрь куни   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади. Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, деган сўзларини эслатиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими вилоятимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда қад ростлаётган қўшма корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

-   Мен Ҳазорасп туманидаги “Мухомон” қишлоғида яшайман.

Менинг битта таклифим бор эди. Яъни қишлоғимизда футболга қизиқувчи ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун бу ерда сунъий қопламали футбол майдончаси ташкил қилиш керак. Агар ер майдони ажратиб берсалар мен сунъий қопламали футбол майдончаси ташкил этардим. Бунинг учун маблағим ҳам етарли дейди,- Атабек Бакиев.

 Атабекнинг таклифи маъқулланди ва сунъий қопламали футбол майдончаси ташкил этиш учун ер майдони ажратиш белгиланди.

Ҳозирда 1 курсда ўқийман. Ўқишим учун контрак пули тўлаш муаммо бўлаётир. Шунга моддий ёрдам сўрамоқчиман,  ўқишдан бўш пайтим эса бирор жойда ишлаш ниятим бор, -  дейди Жалоладдин Қодиров.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан назоратга олинди. 

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, вилоят ҳокими    тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив