Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Юз билан юзлашган отахон

Бугун Урганч тумани “Шохидонлар” МФЙда яшовчи Жумёз ота Бекметов ўзининг 100 баҳорини қарши олди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов отахон хонадонига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Жумёз отага совғаларни топширди. 

– Мени урушга кузатган яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жумёз бобо Бекметов. – Ўша вақтлари йиллар ўтиб мана шундай тинч, фаровон, инсон роҳат-фароғатда яшайдиган кунлар келишини ким тасаввур қилибди, дейсиз. Биз уруш қатнашчиларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди.


Урганч тумани “Шохидонлар”  маҳалласи аҳли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жумёз ота Бекметов билан фахрланади. Юз ёшни қаршилаган отахон ҳали тетик ва бардам.
Маълумот учун, Жумёз ота 1920 йилнинг  5 январида Урганч тумани Ғойбу қишлоғида  таваллуд топган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 4  фарзанднинг отаси,  50 дан ортиқ  набира,   70 га яқин эвара,   20 дан ортиқ  чеваранинг бобоси. Бугун фахрий нуроний 100 ёшни қарши олди.  
- Ҳар куни мана шундай тинч-осойишта кунларимизга шукроналар келтираман. Биз нуронийларга кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга раҳмат  - дейди, уруш қатнашчиси.Жумёз ота кириб келган Янги йил барокатли келишини ва юртимиз тинчлигини тилаб дуога қўл очди.
Бугунги кунда вилоятда 32 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт кечирмоқда.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив