Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ХОНҚА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

www.youtube.com ижтимоий тармоғида блогер Шерзод Рахмонов томонидан Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими “Халқни ва тадбиркорни қабул қилмади....” мавзусида видеолавҳа тарқатилган. 
Ушбу видеолавҳада туман ҳокими фуқароларни ва тадбиркорни қабул қилмаганлиги баён этилган. Ваҳолангки, худди шу куни ҳам ҳоким О.Жуманазаров туман Халқ қабулхонасида эрталаб соат 10:00 дан тушги 14:00 қадар 28 нафар фуқарони мурожаатларини тинглади ва аксар муаммолар ўз жойида ҳал этилишига эришилганига матбуот котиби сифатида шу ерда иштирок этиб, гувоҳ бўлганимни қайд этаман.  Яна қайд этиш жоизки, ҳоким белгиланган қабул кунларидан ташқари ҳам ҳар куни хизмат хонасида вақтида фуқаро ва тадбиркорларни мунтазам қабул қилади. Баъзан мурожаатлар бўйича хонадонларнинг ўзига ҳам кириб боришга тўғри келади. Шунингдек, О.Жуманазаров ўзига тегишли секторда ва жойларда тизимли равишда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Фикримизнинг исботи сифатида матуот хизмати томонидан олинган суратларни сизга тақдим этамиз.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив