Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХОРАЗМДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИНГ II БОСҚИЧ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish
28.11.2019

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида 220 кВли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларида 300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар ишлаётгани, қурилиш объектида жами 498 дона устун ўрнатиш ишлари тугалланиб, 145 км узунликдаги 220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якунланиб, унда 6 та пудратчи ташкилотлар ва 96 та махсус техника ишлаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, ОТБнинг қарз маблағлари субстанция ва электр узатиш линияси учун замонавий асбоб-ускуналар ва зарур ускуналарни сотиб олишга йўналтирилиши режалаштирилган. ОТБ қурилиш ишлари бошланганидан буён 9,9 млн қарз маблағлари ажратган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан эса 2,94 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфланган.

Бугунги кунда объектда жами 498 дона магистрал электр тармоқ устунлари ўрнатиш амалиёти тугалланиб, 145,0 км узунликдаги 220 кВ ли ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди. 

Айни кунларда лойиҳанинг II босқичи қизғин паллада давом этмоқда. Аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак, 116 дона темир устунлар, 75 дона темир-бетон таянч устунлар, жами 191 дона устунлар ўрнатилди. Ҳозирда 43 дона темир устунлар йиғилган ҳолатда ўрнатиш жараёнига шай турибди.

Бугунги кунда мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари асосий ва пудратчи ташкилотлар томонидан қандай бажарилганини сарҳисоб қилсак, рақамлар қуйидаги жадвални акс эттиради:

№ Пудратчи ташкилотлар номиБажарилган иш ҳажми

1. «Электртармоққурилиш» АЖ 43 дона темир устунлар ўрнатилди ва 23 дона темир устунлар йиғилди

2. «Электрқишлоққурилиш» АЖ 35 дона темир устунлар ўрнатилди ва 8 дона темир устунлар йиғилди

3. «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ 13 дона темир устунлар ўрнатилди ва 12 дона темир устунлар йиғилди

4. «Магистралтармоққурилиш» филиали 11 дона темир устунлар ўрнатилди

5. «Электроаппарат» АЖ 12 дона темир ва 75 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди

Ишларни жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларидан жами 100 нафар ишчи-ходимлар ушбу лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинган. 

Мазкур лойиҳа Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya