Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХОРАЗМДА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда йилдан-йилга саноат тармоқлари ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бораётгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, йирик инвестицион лойиҳа дастурларини ўз вақтида, сифатли бажаришни талаб этади.   Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида амалга оширилаётган 220 кВ ли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси худди шундай йирик лойиҳаларида бири ҳисобланади. 

    Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги  ПҚ-2541-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

220 кВ ли «Тахиатош» ИЭСдан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичида  «Хоразм» подстанциясидан Саримой аҳоли пунктигача 152 км 220 кВ ли ҳаво линиясини қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш объектида жами 498 дона устун ўрнатиш ишлари тугалланиб, 145 км узунликдаги 220 кВ ҳаво линиясини қуриш ишлари якунланди. 

   Лойиҳанинг иккинчи босқичида «Тахиатош» ИЭСдан «Хоразм» подстанциясигача қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши назарда тутилган. Қурилиш объектида 6 та пудратчи ташкилотлар, 227 нафар мутахассис-ходимлар, 96 та махсус техника ишламоқда.

Бугунги кунда лойиҳа ишларни жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги вилоят филиалларидан яна 100 нафар ёрдамчи ишчи-ходимлар жалб қилинган.

   Ҳозирда ишчи-ходимлар 441-, 565-, 4-, 671-, 716-, 714-пикетларда металл устунларни йиғиш ишларини бажармоқдалар. Лойиҳа амалиёти давомида 385 дона темир ва 358 дона темир-бетон, жами 743 дона устунлар ўрнатилиши назарда тутилган.

   Маълумот ўрнида: қурилиш объектларида 498 дона устун ўрнатиш ишлари тугалланиб, 145 км узунликдаги 220 кВ ҳаво линиясини қуриш ишлари якунланди. Айни кунларда давом этаётган 195,3 км узунликдаги электр тармоқ қурилиш ишлари декабрь ойида якунланиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг II босқичи бўйича жами 61 дона темир ва 30 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди. Жумладан: «Электртармокқурилиш» АЖ томонидан 21 дона; «Электрқишлоққурилиш» АЖ томонидан 15 дона; «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ томонидан 9 дона; «Магистралтармоққурилиш» ташкилоти томонидан 4 дона; «Электроаппарат» АЖ томонидан 42 дона устунлар ўрнатилди.

Қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.


«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya