Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Чекка ҳудудлардаги муаммолар бартараф қилинади

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов ҳудудларда аҳоли билан учрашувлари доирасида навбатдаги манзил Қўшкўпир туманининг Ғозовот қишлоғи, Янгиариқ туманининг Гулланбоғ ва Таган қишлоқлари ҳамда туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Чиқирчи қишлоғда бўлишди. Учрашувларда аҳоли қишга тайёргарлик, табиий газ, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, шунингдек, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқнинг ички йўлларини таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти каби муаммолар билан бевосита вилоят ҳокимига юзланди.  Аҳолини сифатли тиббий хизматдан баҳраманд этиш мақсадида 2020 йилда ҳудудларда замонавий оилавий поликлиникани ва хусусий клиникалар қуриб, фойдаланишга топшириладиган бўлди. 

Ҳудудларда бўлиб ўтаётган учрашувларда аҳоли муаммоларининг аксарияти жойида хал этилмоқда. Янгиариқ туманининг Чиқирчи қишлоғида истиқомат қилаётган ахоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари тўпламини қисқа муддатда тайёрлаб бериш ҳамда тез фурсатда симёғочларни янгиларига алмаштириш, кўприкларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сувларидаги муаммоларни бартараф этишни ҳоким ўз назоратига олди. Қиш олдидан тайёргарлик кўраётган аҳоли арзон нархда кўмир ва кўмир брикетини, суюлтирилган газ баллонларини заҳиралаш имконига эга бўлди. 

Кундалик халқ истеъмоли бўлган сифатли уннинг ҳар қопи 130 минг сўмдан сотилди.





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Fotogalereya