Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг вилоят тадбиркорларига МУРОЖААТИ

  • Qog'ozga chop etish

Азиз элдошлар!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Хоразм вилояти улкан иқтисодий ҳамда маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, ижод, илм-зиё салоҳияти юксак равнақ топган, энг қадимий тарихга ва ўзига хос бўлган маданиятга эга вилоятлардан биридир.
Охирги 3 йил мобайнида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди шунингдек иқтисодиётни эркинлаштиш, халақит бераётган чекловларни бекор қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Вилоятимизда шаҳарлар қиёфасини ўзгартириш, қишлоқларда яшовчи аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича кенг кўламли обод марказ, обод қишлоқ дастурлари амалга оширилмоқда.
Республикамиз ҳудудларида, шу жумладан Хоразм вилоятида ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали рақобатбардош ва юқори технологик замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ишлари бошланди.
Халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, мақсадлари юксак фуқароларимизнинг ишбилармонлик ва фаол тадбиркорлик қилишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилмоқда.
Тадбиркорлик - инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.
Бугун жамоатчилик ва халқимиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдан тортиб, бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан тортиб боғлар бунёд этишгача, турли хизматлардан тортиб туризмни ривожлантиришгача бўлган ҳамма жараёнларни кузатиб турибди.
“Фаол тадбиркор” деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар катламини тушунамиз.
Вилоятимизда ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди” остида дунё бозорларига экспорт қилинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 7 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилди.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Бундай шарт-шароит ва имтиёзларга эга бўлган ҳиммати баланд ва шижоатли тадбиркорларимиз “хоразмликман”, деган номга муносиб бўлиш иштиёқида фаолият юритиб, янги иш ўринлари яратмоқдалар. Бундай тадбирли кишиларга “Балли Сизга, жонкуяр ва жонфидо тадбиркорлар, иқтисодий юксалишимиз ва фаровонлигимиз локомотивлари!” десак арзийди.
Қадрли тадбиркорлар!
Муҳтарам Юртбошимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, самарали фаолият юритишингиз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб қўйдилар. Аввало, жойларда Бош вазир қабулхоналарининг ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида Сиз, тадбиркорларнинг ҳар бир муаммоингиз ижобий ечим топилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг 10 ойи давомида 1851 та тадбиркорлар томонидан бугунги кунда 2347 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2257 таси (96,2 %) ижобий ҳал қилинган, 90 таси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу мурожаатларнинг 793 таси банк кредитлари бўйича
(781 таси яъни 98,5 % ижобий ҳал қилинган), ер ҳамда бино ажратиш бўйича 578 та (548 таси яъни 94,8%), коммуникация тармоқларига уланиш бўйича 96 та (92 таси яъни 95,8%) 880 таси бошқа масалалар (836 таси, яъни 95%) бўйича келиб тушган.
Ушбу мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида жойларда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.
Азиз ишбилармонлар!
Бугунги кунда вилоятимизда 15092 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Уларнинг сони жорий йил якуни билан ўтган йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиши кутилмокда. Шунингдек, йил давомида 62 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил қилиниб, уларнинг сони 130 тадан ошди.
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ҳудудий ҳокимликлар қошидаги махсус комиссиялар, солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида вилоят бўйича фаолиятини тўхтатиб қўйган 160 та микрофирма ҳамда кичик корхоналарнинг фаолиятлари қайта тикланди.
Ушбу тадбирлар натижасида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнес субъектларининг улуши 74,3 фоизга етган.
Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, вилоятимизда пахтачилик тармоғида 6 та пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада ушбу кластерларда нафақат ғўзани етиштириш, балки пахтани йиғиштириб олиш ва қайта ишлаш, ип калава, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Энг муҳими, кластерлар томонидан хориждан 100 дан ортиқ замонавий қишлоқ хўжалик техникалари харид қилинди.
2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, ғаллачилик йўналишида 10 та кластер корхоналари ташкил этилади.
Ҳудудий дастурлар доирасида 2019 йилнинг якуни билан
8,9 трлн. сўмлик 1003 та лойиҳа амалга оширилиши ва
15081 та иш ўринлари яратилиши таъминланади. Бунинг натижасида қўшимча 150 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, 2019 йил якуни билан 200 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Масалан, Ҳазорасп туманидаги Туркия билан ҳамкорликда “Девелоп Текстил” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан тайёр текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 8,7 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
2020 йилда Малайзия давлатининг “Серба Динамик” компанияси томонидан Ҳазорасп туманида умумий қиймати 250,0 млн. АҚШ долларига тенг каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш доирасида жорий йилда дастурларга мувофиқ асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, паррандачилик, узумчилик, чорвачилик йўналишларида 467 млрд. сўмлик 190 га яқин лойиҳалар амалга оширилди.
Шунингдек, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш очиқ осмон остидаги маданий мерос объектларини ҳамда воҳанинг гўзал табиатини, сайёҳлар учун янги туристик йўналишларни ва зарур инфратузилмани яратиш, жумладан туризм объектларига олиб борувчи йўлларни капитал таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, мавжуд сув ва сув оқава қувурларини қайта реконструкция қилиш ҳамда янги иншоотларни барпо этиш орқали хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга 2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетни шакллантириш тартиби тубдан ўзгаради, ҳудудлар ўз сарф-харажатларини мустақил равишда ҳал қилади. Шу муносабат билан, энди ҳокимлар томонидан маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш учун кўпроқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этишга алоҳида этибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан:
2019 йил 1 ноябрь ҳолатига тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 1475,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 569,7 млрд. сўм;
- касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 4,6 млрд. сўм;
- аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 152,9 млрд. сўм;
- хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадларига 442,5 млрд. сўм;
- оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 54,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
“Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида 2019 йилда
18,7 мингта субъектга 268,6 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, 18993 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.
Биринчи навбатда имтиёзли кредитлар устувор равишда муҳтож ва кам таъминланган оилаларга ажратилишига алоҳида эътибор қаратилиб, 13804 та кам таъминланган хонадонларга 116,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Албатта, биз бошқа йўналишлар бўйича ҳам ишларни давом эттирамиз. Вилоятимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш бўйича ҳали ишлатилмаган имкониятлармиз мавжуд.
Ҳозирда енгил саноат соҳасида ип-калава, ипак толаси ва ипак газламаларининг жаҳон бозорларида юқори нархларда баҳоланаётганлигини инобатга олиб, вилоятда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Аммо бугунги Дунё бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан кириб бориш учун ҳар кун, ҳар бир дақиқа ғанимат.
Шу боисдан бугун Хоразм вилоятида аҳоли турмушини сезиларли даражада яхшилаш, вилоятни жадал ривожлантиришимиз учун, бир биримизга елкадош бўлган ҳолда фаол ишлашимиз шарт!
Бунинг учун мен ва мен бошчилигимдаги марказда ва жойлардаги барча раҳбарлар пастга тушиб, ишни қатъий тартиб-интизом, масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик билан самарали ташкил қиламиз.
Азми қатъий ва шижоаткор тадбиркорлар!
Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш йўлида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган барча йўналишдаги лойиҳалар, ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқаришдан, то уни амалга ошириб бозорда ўз ўрнини топгунга қадар бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.
Шу билан бирга, ўтган йилларда минглаб ёшлар ўз бизнесини бошлаб тадбиркор бўлиб етишди, энди бошлаётганларга ҳам бизнесини амалга ошириш ва уни юритишда амалий кўмак бериб борамиз.
Биз уларни эътиборсиз қолдирмаймиз. Уларнинг бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, ишини йўлга қўйгунча кўмак берамиз.
Азиз воханинг мард ва жасоратли тадбиркорлари!
Бир нарсани чуқур англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз – вилоятимизнинг келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолати.
Вилоят ва шаҳарлар ва туманлардаги сектор раҳбарлари, барча бўғиндаги бошқарув ва назорат органлари тадбиркорликнинг ривожланишига халақит қилаётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди.
Бунда:
тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки Сизларга фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қараймиз;
ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади ҳамда тадбиркорлар мол-мулки даҳлсизлиги таъминланади;
тадбиркорлар иштирокида турли мажлисбозликка чек қўйилади, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай барҳам берилади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ушбу мурожаатдан келиб чиқиб бугундан бошлаб тадбиркорлар олдида бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши тўғрисида Хоразм вилояти ҳокими сифатида шахсан кафолат бераман.
Мана шу эзгу мақсад йўлида барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад ёр бўлишини тилайман.
Хоразм вилоят ҳокими
Ф.Эрманов



Бош саҳифага қайтиш
Кутлиев
Кутлиев от 15 ноября 2019 18:37
Бу сахифа компьютер учун кулай лекин мобиль алокасида укишда кийинчилик тугдиради. сахифани яна кайта ишлаш лозим. шунда укувчи учун кулай буларди.
Аziza
Аziza от 15 ноября 2019 19:23
Bokuvchisini yo'qatgan ikki farzandni onasi bo'laman men 1 yildan oshdi davlat tomonidan beriladigan oldindan tòlovsiz uyga muxtoj ayollardanman menga yordam berishingizni so'rayman.
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya