Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳазораспда 400 та янги ишчи ўринлари яратилади




Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда соҳаларни ривожлантириш мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвесторларга мамлакатимиз ҳудудида лойиҳалар амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни ҳуқуқини химоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Мухтарам Президентимиз 2018 йил 28-29 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида Хоразм вилоятида “Кичик маиший техника ва электр двигателлари ишлаб чиқариш” заводини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар.
“Future Industry Systems” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида “Кичик маиший техника ва электр двигателлари ишлаб чиқариш” заводини барпо этиш бўйича дастлабки қурилиш ишлари бошланди.
Иқтисодиёт ривожланиши, яъни вилоятимиз Ялпи ички маҳсулоти ортиб бориши учун иқтисодиётда қўшимча қиймат берувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган мана шу янги лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Хазорасп тумани, балки бутун Хоразм вилояти иқтисодиёти ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Қўшма корхона томонидан биринчи босқичда қиймати 15,5 млн. долларга тенг инвестициялар киритиш ҳисобига “Электр двигателлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиб, 200 та янги иш ўринлари яратилади ва йилига қиймати 14 млн. АҚШ долларига тенг 5 турдаги 2 млн. га яқин электр двигателлари ишлаб чиқарилади.
Иккинчи босқичда қиймати 7,5 млн. АҚШ долларига тенг “Кичик маиший техника воситалари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа амалга оширилаши натижасида яна қўшимча 200 та ишчи ўринлари яратилиб, йилига қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ 20 турдаги 310 минг дона маиший техника воситалари ишлаб чиқарилади ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 30 фоизи хориж давлатларига экспорт қилинади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив