Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ишбилармон доира вакиллари делегацияси Ҳиндистонда

  • Qog'ozga chop etish

Мухтарам Президентимиз томонидан бугунги кунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятни ошириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда Хоразм вилоятида мазкур йўналишларда бир қатор ишлар олиб борилди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 72 та мехмонхоналар қурилиб, ишга туширилди. Хорижий сайёҳларнинг вилоятга ташрифи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошиб, 255 минг нафарни ташкил қилди. Ўтган йилнинг ўзида 74 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил қилиниб, 170 млн. АҚШ долларига яқин тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилди. Шунингдек, 70 млн. доллардан ортиқ маҳсулотлар экспортини амалга оширишга эришилди. Ушбу йўналишларга хорижий инвесторларни жалб қилиш, уларни туризм, инвестиция ва экспорт салоҳияти билан яқиндан таништириш ва хамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов бошчилигида тадбиркорлик субъектларидан ташкил топган Хоразм вилояти делегацияси 18 октябр куни Ҳиндистон давлатига ташриф буюриб, шу куннинг ўзида ҳар йили бир маротаба ўтказиладиган Хиндистон миллий хунармандчилик кўргазмасида иштирок этишди. Кўргазма доирасида вилоятдаги хунармандлар иштирок этишиб, зардўстлик, ипакчилик, гиламчилик, тасвирий ва амалий санъат, ёғоч-ўймакорлик ва бошқа хунармандчилик маҳсулотлари билан қатнашишди. Шунингдек, делегация аъзолари олтин ишлаб чиқариш ва заргарлик маҳсулотлари тайёрлаш ҳамда экспорти билан шуғулланувчи Ҳиндистоннинг йирик “Jurassic” компанияси директори Умеш Гарг, логистика компанияси “SeaStar Global Logistics Pvt.Ltd” директори А.К.Шарма, халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “The Great Eastern Shipping company Limited” компанияси раҳбари Камал Ядав, фармацевтика йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркор Dr.Sunil Patodia, туризм йўналишидаги “Holiday Merchants” компанияси раҳбари Викас Хандури, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ўртасида туристик салоҳиятни тарғиб қилувчи “PT Global EDU” компанияси раҳбари С.Пател билан музокаралар ўтказишди. Учпашувлар давомида Мухтарам Президентимиз томонидан инвестиция, экспорт, туризм соҳаларини ривожлантириш, чет эллик инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароит ва берилаётган преференциялар бўйича қарорлар доирасида аниқ маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, туризм соҳасида аниқ мақсадли келишувларга эришиш, хусусан инфо-турлар ташкил этиш, сайёхлик ташкилотлари ўртасида сайёхларни алмашиш бўйича шартномалар имзолаш, Хиндистондаги ўқувчи ва талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи профессорлари ўртасида вилоятнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш, заргарлик саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва логистика марказини ташкил этиш, юқори хосилдорликга эга бўлган боғ барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, вилоятда текстил саноати йўналишида ип-калавани бўяш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ушбу маҳсулотларнинг экспорт қилиш ҳамда аниқ келишувларга эришиш масалалари муҳокама қилинди. Хоразм вилояти ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациясининг Ҳиндистон давлатига ташрифи давом этмоқда.                                                              Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya